AOKA - Rasmiy kanali
12.1K subscribers
9.2K photos
1.18K videos
10 files
6.15K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Яқинда «сквер»да юз берган ҳодиса эътиқод ва ахлоқ каби нозик масалалар билан ўйнашишга ҳаракат қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатиб берди.

Кўриниб турибдики, блогер Бозоровнинг инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги каби машҳур шиорлар билан чиқиши жамоатчилик орасида низо ва тўғридан-тўғри тўқнашув юзага келишига сабаб бўлди. Унинг жозибадор ва иғволи баёнотлари ортидан келиб чиққан реакцияни кутилмаган ҳодиса деб бўлмайди. У, ўзини аҳмоқ одам эмас деб ҳисоблашини эътиборга оладиган бўлсак, бунинг оқибатларини тушунмаслиги мумкин эмас эди.

Яхшиямки ақлли инсонларимиз кўпроқ экан, унинг иғволарига фақат ўнлаб одам «чув тушди». Аммо, ижтимоий тармоқлардаги эътирозлар сонига қарайдиган бўлсак, ундан ҳам кўпроғи келиши мумкин эди.

Шу ерда савол туғилади — бунинг ҳаммаси нимага олиб келиши мумкинлигини била туриб, шунча шов-шувни бошлашнинг нима кераги бор эди? Риторик савол. Кўриниб турибдики, бу ерда яққол сиёсий мақсадлар кўзланган.

❗️Натижада нима бўлди? Натижада оддий одамлар олдиндан режалаштирилган ўйиннинг асирларига айланди.

Бир томондан беғубор ёш болалар (ва бу энг даҳшатлиси), ҳаммасини шоу, хайп, трендда бўлиш учун имконият сифатида баҳолаган аниме ва корея поп мусиқаси мухлислари. Улардан бирортаси ҳам бунинг барчаси нима билан тугашини тасаввур қилганлиги амри маҳол.

Бошқа томондан, ўзини «қадриятлар ва ахлоқ қўриқчилари», қонун ва тартибларни менсимай «самосуд» қилишга ҳақли деб ўйлаган тажовузкор ёшлар.

Ҳаммамиз — оддий фуқаролар, ҳокимият, фуқаролик жамияти вакиллари ва оммавий ахборот воситалари, содир бўлган воқеадан хулоса қилишимиз керак.

Хулосалар оддий.

1️⃣ Кўриниб турибдики, ижро этилган сценарийни такрорлашга ҳали ҳам уринишлар бўлади. Aфсуски, жамиятни парчалашга қодир бўлган мавзулар етарли. Aммо биз яна бу иғволарга бериламизми — фақат ўзимизга боғлиқ бўлади.

Aгар биз ақл-идрокни бир четда қолдириб, ҳиссиётларга берилишда давом этсак, унда, албатта, оқибатлар «сквер»даги воқеа натижаларидан кўра ачинарлироқ бўлади.

2️⃣ Барча айбдорларни — иғвогарлардан тортиб безориларгача жазолаш бир хил даражада муҳимдир. Ҳокимият ҳар кимга, у ёки бошқасига тоқат қилмаслигини кўрсатиши керак. Қандай шиорлар ортига яширинганларидан қатъи назар, ҳар ким учун жазо ва жавобгарлик муқаррар. Қонунни бузса, ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас.

3️⃣ Фуқаролик жамияти, ОАВ ва блогерлар ҳам ҳар бир сўзларини ўлчаган ҳолда, ўйлаб ҳаракат қилишлари зарур. Машҳурлик ва шов-шув ортидан қувиш чоғида ўз ҳаракатларининг оқибатлари ҳақида унутмаслик керак.

Бугун бир оддий ҳақиқат доим унутилмоқда — эркинлик, бошқаларнинг эркинлиги бошланган жойда тугайди.

4️⃣ Халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари Ўзбекистонда ЛГБТни легаллаштиришга очиқчасига даъват этишда бундан буён ўзбек халқининг маънавий ва анъанавий қадриятларини инобатга олишлари керак. Бир сўз билан айтганда, бировнинг уйига ўз тартиблари билан кириб борилмайди.

Манба

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.
Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальном саммите Тюркского совета, прошедшем в формате видеоконференции.
Состоялся обмен мнениями по вопросам развития многопланового практического сотрудничества, укрепления культурно-гуманитарных связей в рамках организации. Глава нашего государства выдвинул ряд важных инициатив.
По итогам встречи на высшем уровне принята Туркестанская декларация.

#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на неформальном саммите Тюркского совета в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 1 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар

● Мавзу:
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш йўналишида қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Наримон Раҳимов, Ички ишлар вазирлиги Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
✏️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқидан муҳим иқтибослар.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бош вазирга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, туну кун ишлайдиган “колл-марказ”лар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди
__

Президент поручил Премьер-министру усилить деятельность территориальных штабов по борьбе с коронавирусом, создать call-центры и мобильные бригады, работающие круглосуточно

@maxsus_rakurs
⚡️Президент туну кун ишлайдиган “колл-марказ”лар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 апрель куни аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталди.

– Жорий йил бошида кунига ўртача 30-40 нафар бемор аниқланган бўлса, март ойи ўрталаридан бу кўрсаткич 160-180 нафарни ташкил этмоқда. Касалликнинг ўта оғир кечиши, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Бунинг сабаби – кўпчилик фуқаролар хотиржамликка берилиб, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин талабларига бефарқ бўлиб қолди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазирга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, туну кун ишлайдиган “колл-марказ”лар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. Дори-дармон ва ҳимоя воситаларининг камида 3 ойлик захирасини шакллантириш, ҳудудларда 60 та кислород станциясини ишга тушириб, реанимация ва интенсив даволаш бўлимларини кислород билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

– Афсуски, бу балонинг охири кўринмаяпти. Европа давлатлари яна локдаунга киряпти. Қўшниларимизда ҳам аҳвол яхши эмас. Хавф ёнимизда юрибди. Шунинг учун огоҳ бўлишимиз керак. Олдин қандай ишлаган бўлсак, шу тартибни тиклаймиз. Худо кўрсатмасин, шунча қилган ҳаракатимиз бекорга кетиши мумкин. Иқтисодиёт нуқтаи назаридан жуда катта марралар қўйганмиз. Агар ёпилиб қолсак, бу натижаларга эришолмаймиз. Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз. Касалланганларни ҳам тез-тез даволаш чораларини кўриш керак, – деди Президент.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 2 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар

● Мавзу:
Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича 2020 йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ҳақида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади:

▫️Нурмат Отабеков - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари

▫️Шаҳло Турдиқулова - Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари

▫️Саодат Боймирзаева - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Зафар Раҳмонов, Адлия вазирлиги масъул ходими

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
10-11 апрел кунлари «Наврўз» этнографик боғида «Кулоллар сайли» миллий кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси ўтказилади

Кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси сотувидан тушган маблағнинг бир қисми меҳрибонлик уйларига хайрия тарзида ўтказилади. Тадбир давомида юртимиздаги барча кулолчилик мактабларининг уста кулоллари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулола вакиллари, халқ усталари маҳсулотларининг кўргазмаси, сумалак сайли ва халқимиз севган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz