AGMK - OKMK | Rasmiy kanal
26.3K subscribers
21.4K photos
1.55K videos
265 files
17.2K links
«Olmaliq KMK» AJ
O'zbekiston, Toshkent vil., Olmaliq sh. A.Temur, 53 uy.
E-mail: info@agmk.uz
веб-сайт: www.agmk.uz
www.facebook.com/agmkofficial
https://t.iss.one/ao_agmk
https://www.instagram.com/agmkofficial
Ishonch telefoni: 71 61 9 23 33
@agmk_bot
Download Telegram
July 14, 2022
July 14, 2022
​​Велосипедни янгидан яратиш зарур эмас, аксинча, мавжуд тажрибалардан тўғри фойдаланиб, рақамли трансформация жараёнини жадаллаштириш кифоя. Тоғ-кон металлургия соҳасидаги катта ва энг олд компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишдан ОКМК фақат фойдага эришади.

Кеча ОКМК ва Казцинк ўртасида трансформация ва рақамлаштириш йўналишида тажриба алмашишга старт бердик.

Казцинк – Қозоғистоннинг рух, қўрғошин, мис ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчи йирик металлургия компанияси.

Казцинк билан тажриба алмашишда бизга айниқса рақамли трансформация, ахборот тизимлари ва ишлаб чиқариш жараёнини автоматизацияси, қўлланилаётган сўнгги технологиялар қизиқ.

Абдулла Азизов,
ОКМК бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари



Не нужно изобретать велосипед, достаточно ускорить процесс цифровой трансформации, используя имеющийся опыт. АГМК только выиграет от сотрудничества с ведущими компаниями в области горнодобывающей и металлургической промышленности.

Вчера мы стартовали обмен опытом между АГМК и Казцинком в области трансформации и цифровизации.

Казцинк – это крупная металлургическая компания Казахстана по производству цинка, свинца, меди и драгоценных металлов.

Нам интересен обмен опытом с Казцинк в сфере цифровой трансформации, информационных систем, автоматизации производственных процессов и новейших технологий.

Абдулла Азизов,
заместитель председателя правления АО «Алмалыкский ГМК» по цифровизации
July 15, 2022
July 15, 2022
​​#профилактика

⚡️Саноат темир йўл транспорти бошқармаси 3-темир йўл цехи ишчи-ходимлари ва ҳуқуқ-тартиботи назорати ходимлари иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида корхонада юз бериши мумкин бўлган ҳодисалар хусусида масъуллар йиғилганларга тушунтиришлар бериб ўтди.

❇️Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚХБ 1-сонли ИИБ ТБ катта терговчиси, майор А. Расулов давлат мулкини талон-тарож қилиш, ўғрилик ва жиноятни яширишнинг оқибатлари, жиноий ҳолат юз берганда жиноят процессуал тартибда иш олиб бориш ва унга амал қилмасликнинг оқибатлари ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

❇️Шунингдек, СТТБ бошлиғининг ТМБ сақлаш бўйича ўринбосари Қ.Душанов ҳам онлайн ўйинлар оқибати, ёшлар ўртасида кузатилаётган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ҳамда корхонада мобил уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан яна бир карра ходимларни огоҳлантириб, тартиб-қоидаларга амал қилиш биринчи навбатда ўзлари учун муҳим эканлиги хусусида гапириб ўтди.

❇️Профилактик тадбир давомида корхона ошхоналари ҳам назорат қилиниб, тегишли тартибда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Обид Саркаев,
СТТБ касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари
July 15, 2022
AGMK - OKMK | Rasmiy kanal
​​#профилактика ⚡️Саноат темир йўл транспорти бошқармаси 3-темир йўл цехи ишчи-ходимлари ва ҳуқуқ-тартиботи назорати ходимлари иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида корхонада юз бериши мумкин бўлган ҳодисалар хусусида масъуллар йиғилганларга…
July 15, 2022
July 15, 2022
July 15, 2022