AntiFake.uz
2.5K subscribers
226 photos
46 videos
268 links
UZ: Канал Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун АОКАнинг расмий манбаси ҳисобланади
Мурожаат учун @antifake_mail_bot

RU: Канал служит официальным источником АИМК для опровержения фейковых новостей в Узбекистане
Для обращений @antifake_mail_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш учун "Салом, бу сенмисан суратда?" каби сохта хабарлар ва вирусли файллар юбормоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

FacebookInstagramTwitterTelegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усули тарқалмоқда. Жиноятчилар "Xavfsizlik bo‘yicha maslahatlar" номи остида сохта ботлар яратиб, шахсий маълумотларингизни ўғирлашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Улар "аккаунтингиз фирибгарлик ҳаракатлари туфайли блокланиши мумкин" деган ёлғон хабар юбориб, кўрсатилган ҳаволага ўтиш таклиф қилинади. Сохта ҳаволага ўтиб, шахсий маълумотларингизни киритсангиз, аккаунтингиз жиноятчилар қўлига ўтиб қолиши мумкин.

‼️ Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолманг, Telegram аккаунтингизнинг хавфсизлигини оширишни унутманг.

FacebookInstagramTwitterTelegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар "Айт-чи, бу видеода сенмисан?" каби сохта хабарларга зарарли APK файл бириктириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

FacebookInstagramTwitterTelegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда онлайн фирибгарлар томонидан Apple компанияси номидан сохта электрон хатлар юборилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

⚡️Хабарда сохта iCloud ҳаволаси бўлиб, аккаунт эгасидан кўрсатилган манзилга кириб Apple ID хавфсизлик паролини киритишни ва шахсий маълумотларни тасдиқлаш кераклиги айтилади.

🔴Агар фойдаланувчи сайтга шахсий маълумотларини киритса, кибержиноятчилар аккаунтни тўлиқ назорат остига олади ва Apple ID га кириш имконияти йўқолади.

‼️Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун яна бир бор фуқароларни огоҳликка чақириб қоламиз!

FacebookInstagramTwitterTelegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар "Қара, сени янгиликларда кўрсатишяпти" каби сохта хабарларга зарарли APK файл бириктириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

FacebookInstagramTwitterTelegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

Интернет тармоқларидаги қонунбузилиш аниқланган баъзи ресурслар маъмурларига айрим шахсий аккаунтлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази номидан ёлғон хабарномалар жўнатилаётгани кузатилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ томонидан ахборот соҳасида қонунбузилиш ҳолати аниқланган тақдирда ресурс маъмурига мазкур ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.

Бунда “Telegram” мессенжерида Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказнинг фақатгина "ОКМБМ" номли (https://t.iss.one/okmbm) расмий аккаунтидан фойдаланилади.

Шунингдек, хабарноманинг ҳақиқийлигини унда қайд этилган QR-код ёки “Telegram” мессенжеридаги @xabarnoma_okmbm_bot орқали аниқлаш мумкин.

FacebookInstagramTwitterTelegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарлар "Tug‘ilgan kunimga taklifnoma" кўринишдаги зарарли APK файлни юбориб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

FacebookInstagramTwitterTelegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

⚠️Интернет тармоқларидаги баъзи ресурслар маъмурларига шахсий аккаунтлар томонидан айрим ахборотлар юзасидан мурожаатлар бўлаётгани, хусусан, мазкур ахборотларнинг қонунга зид экани айтилиб, уни олиб ташлаш талаби қўйилаётгани кузатилмоқда.

‼️Эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, қонунга зид ахборотни олиб ташлаш тўғрисидаги хабарномани фақат Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази юборишга ҳуқуқли.

Бунда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказнинг фақатгина қуйидаги расмий аккаунтларидан фойдаланилади:
👉 “Telegram”да: https://t.iss.one/okmbm
👉 “Facebook”да: https://www.facebook.com/okmbm.admin
👉 “Instagram”да: https://www.instagram.com/okmbm_uz/