ANGRENMADANIYAT
819 subscribers
9.85K photos
3.25K videos
81 files
2.13K links
Ушбу каналда маданият ва санъат сохасидаги турли янгиликлар ёритилади.
Шунингдек, санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин.

Саволларга жавоб олиш учун:
@ILHOMMAHKAM

https://Taplink.cc/ilhommakham
Download Telegram
#танлов

9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада
оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам”Республика танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Ушбу танловда шаҳримизнинг истеъдодли ёшлари иштирок этди. Ҳакамлар хайъати томонидан танлов иштирокчилари ҳолисона баҳоланиб, 1,2,3 даражали дипломлар ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
1-даражали дипломни қўлга киритганлар танловнинг вилоят босқичига тавсия этилди. Уларнинг вилоят босқичида шаҳримиз шаънини ҳимоя қилишларига ишонч билдириб, омадлар тилаб қоламиз!

@angrenmadaniyat
#огоҳликка_давъат

Ангрен шаҳрида "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси, Давлат Солиқ қўмитаси, Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида маҳсус рейд ўтказилиши ҳақида хабарлар бор. Лицензия олишга улгурмаганлар, эҳтиётларингизни қилиб қўяверасизлар! 😊

@angrenmadaniyat
Шаҳар маданият маркази бадиий раҳбари Рашидхон Қодирхоновнинг таваллуд кунлари билан чин қалбимиздан, самимий муборакбод этамиз! Ижодий ишларида улкан парвозлар тилаймиз. Доимо соғ-саломат бўлиб, шаҳримиз маданиятини юксакларга кўтаришда ҳеч қачон чарчаманг!

@angrenmadaniyat
Табрикларни қабул қилинг, Рашидхон!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 36
👍👍👍👍👍👍👍 73%

СОҒЛИК-САЛОМАТЛИК, УЗОҚ УМР ТИЛАЙМИЗ! – 9
👍👍 18%

ИЖОДИЙ МУВАФАҚҚИЯТЛАР ҲАМИША ЁР БЎЛСИН! – 4
👍 8%

👥 49 people voted so far.
Ангрен шаҳар 41- умумтаьлим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган 23-сонли БМСМ билан ҳамкорликда мусиқий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда шаҳарнинг таниқли санъаткорлари Насриддин Хидиров, Нурхон Қорақулов, Кимёхон Қосимхоновалар иштирок этдилар.

@angrenmadaniyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@Inkuzart томонидан муаммоли мавзуда янги деворий сурат. Айни пайтда сурат ўчиртирилган.

@angrenmadaniyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеонинг бошини кўриб, бирорта тўйда жанжал бўпти-да деб ўйласам....🙈 Урф-одат экан😊 "Куёвни ечинтириш" одати...Қайси вилоятда, қайси туманда билмадиму, лекин кейинги пайтларда шунақа бемаъни "одат" лар кўпайиб кетмоқда.
Одамни қандай қилиб "шилишни" шунақалардан ўрганишаяптими дейман-да😁

@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 2021 йил 20-ноябр куни соат 13:00 да Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Турон фанлар академияси академиги, бадиий кулолчилик рассоми АШУР МУҲАММАД билан ижодий учрашув ва маҳорат дарслари бўлиб ўтади.

Барча тасвирий санъат иҳлосмандларини тадбирга таклиф этамиз!

@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Турон фанлар академияси академиги, бадиий кулолчилик рассоми Ашур Муҳаммад билан ижодий учрашув ва маҳорат дарслари юқори савияда ташкил этилди.

@angrenmadaniyat