Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#Матбуот_анжумани

Республикамизда мавжуд уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Бу борада «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ҳам чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий тармоқларга 1 345 400 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Шундан:

▪️405 000 тонна кўмир ва кўмир маҳсулотлари — бюджет ташкилотлари учун (муддати 1 ноябргача),

▪️600 000 тонна — аҳоли учун (1 декабргача),

▪️340 000 тонна импорт кўмир — аҳоли учун етказиб берилади.

🛕 Бугунги кунда кўмир етказиб бериш учун 91 та кўмир омбори фаолият кўрсатмоқда.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги мактабгача таълим муассасаларида сифатсиз кўмирдан “қўлбола брикет” тайёрлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарларда келтирилган масалалар "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Кўмир таъминот" МЧЖ мутасаддилари томонидан воқеа жойига чиқиб ўрганилди.

Бугун, 31 октябрь куни соат 12:00да айнан шу масала бўйича матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) залида ташкил этилаётган анжуманда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда "Ўзбеккўмир" АЖ мутасаддилари иштирок этиб, улар томонидан масалага ойдиник киритилади.

Неъмат Душаев,
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани
Кўмирлар сифатли бўлса, нега жойларга етказилганда сифати ўзгариб қоляпти?

Эркин Жўраев, "Ўзбеккўмир" АЖ бош геологи:

❗️Ангрен кўмир конига тегишли бўлган қўнғир кўмири қаттиқлик даражаси бўйича 4-шкалада, бу жудаям юмшоқ. Биз кўмир конидан юкланган маҳсулотни кўмир жамланмасига элтамиз, у ердан лабораториядан ўтказилади ва шу тариқа ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат сертификати берилади.

〽️Кўмирнинг сифати яхши. Сифатсиз дейилаётган кўмир бу — майдаланган кўмир. Уни лабораторияда текширсангиз сифатли бўлиб чиқади. Кўмир истеъмолчининг қўлига етиб боргунича бир неча босқичдан ўтгани боис майдаланиб кетяпти ва сифатсиз кўринишга келяпти.

Масаласининг ечими йўқми?

🔎 Бирдан-бир йўли — жойларга етказилган кўмирдан сифатли брикет ишлаб чиқарилиб, етказилса мақсадга мувофиқ бўлади.