Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари "Ғафур Ғулом" маҳалласида "Дўстлик" кўчаси - "Намунали кўча"лардан бири эканлигини аниқладилар. Томорқа ер майдонидаги аҳвол билан бир қаторда ёши улуғ кексалар ва бетоб бўлиб ётоқда бўлган фуқароларнинг ҳолидан ҳам хабар олдилар.
Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари: - Ишчи гуруҳ аъзолари билан шунга амин бўлдикки, "Гафур Ғулом" маҳалласида одамлар ўта меҳнаткаш, ҳар қарич ернинг қадрига борадиганлардан экан. Қувонарлиси, ҳар бир хонадон ўз имкониятидан, шароитидан, ер майдонидан келиб чиқиб фойдаланмоқда. Деярли жами 76 та хонадонни ўрганган бўлсак, хонадон эгалари бугунги кундан, яратилган шароитлардан рози. Ўз даромадини ошириш учун қўшимча имкониятлар тўғрисида тушунтирганимизда, уларнинг кайфияти ҳам, иштиёқи ҳам ошди.