Хабар берганимиздек, айни пайтда шаҳар секторлар раҳбарлари ҳудудларда ўрганишлар олиб бораяптилар. Жумладан, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари У.Хабилжонов Ишчи гуруҳ аъзолари билан "Ғафур Ғулом" маҳалласида "Дўстлик" кўчасида бўлиб турибдилар.
"Ғафур Ғулом" МФЙ "Дўстлик" кўчаси жойлашуви ва иқлими жиҳатидан серсув, тупроғи серҳосил маскан. Ҳудуддан "Қорабоғсой" дарёси оқиб ўтади. Ариқ-зовурлари йилнинг ҳар фаслида доимо сувга лиммо-лим. Мазкур кўчада жами 56 та хонадон бўлиб, аҳоли ўз томорқаларида асосан турли кўчатлар етиштириш билан шуғулланиб келади. Бундан ташқари, барча хонадон эгалари чорвачилик, паррандачилик билан доимий машғул.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари "Ғафур Ғулом" маҳалласида "Дўстлик" кўчаси - "Намунали кўча"лардан бири эканлигини аниқладилар. Томорқа ер майдонидаги аҳвол билан бир қаторда ёши улуғ кексалар ва бетоб бўлиб ётоқда бўлган фуқароларнинг ҳолидан ҳам хабар олдилар.
Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари: - Ишчи гуруҳ аъзолари билан шунга амин бўлдикки, "Гафур Ғулом" маҳалласида одамлар ўта меҳнаткаш, ҳар қарич ернинг қадрига борадиганлардан экан. Қувонарлиси, ҳар бир хонадон ўз имкониятидан, шароитидан, ер майдонидан келиб чиқиб фойдаланмоқда. Деярли жами 76 та хонадонни ўрганган бўлсак, хонадон эгалари бугунги кундан, яратилган шароитлардан рози. Ўз даромадини ошириш учун қўшимча имкониятлар тўғрисида тушунтирганимизда, уларнинг кайфияти ҳам, иштиёқи ҳам ошди.