Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Хабар берганимиздек, бугун кун давомида Ангрен шаҳар Прокуратураси, Бюронинг шаҳар бўлими, ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилмоқда.

Унда банк кредит қарздорлиги бўлган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган мол мулкларни қидириб топиш, дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўринмоқда.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор қарздорларни аниқланди.

Хусусан, шаҳар прокурори У.Хабилжонов бошчилигида Бюронинг шаҳар бўлими бошлиғи М.Юсупова, Бюронинг шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Умирзаков ҳамда ЙҲХБ ходимлари маҳаллаларда хонадонларда бўлдилар ва қарздор шахслар ўртасида тушунтиришлар олиб бориш билан бирга қарзларни ундириш чораларини кўрдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун ўтказилган қўшма рейд давомида 6 та манзил ўрганилди. Унда банк кредит қарзларини тўлашдан бўйин товлаб келган беш нафар жисмоний шахсга тегишли кредит бўйича қидирувда бўлган автотранспорт воситалари хатланиб, жами 201млн. сўм миқдорида банк кредит қарздорлиги ундирилди ва 2 та автомашина "жарима майдончаси"га жойлаштирилди.

Қарздорликлар ихтиёрий муддатда барараф этилмаса, мазкур автотранспорт воситасини реализация қилиш ҳамда сотувдан тушган пулни қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👮‍♀️ Telegram'га турли ҳақоратли, ноқонуний ҳамда шубҳали контентларни жойловчи гуруҳлардан шикоят қилиш ва бу каби хатти-ҳаракатлар олдини олиш мумкинлигини биласизми?

❗️ Видеороликдаги медиасаводхонлик бўйича тавсиялар Telegram'да мулоқотлар хавфсизлигини таъминлашда муҳим. Томоша қилинг.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълумки, Ангрен шаҳрида уй-жой коммунал, электр ва газ таъминоти хизматлари кўрсатилишида, айниқса, 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳозирги кунда ўз самарасини кўрсатаяпти.

Бироқ, шаҳарда коммунал хизматлар учун истеъмолчилар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасликлари натижасида бошқарув сервис компаниясидан (собиқ ХУЖМШ) аҳолининг қарздорлиги ортиб бораяпти.

Шаҳарда тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш, қолаверса, кейинги йиллар куз-қиш мавсумига ҳозирдан тайёргарлик кўриш ва мавжуд кўп қаватли уйларнинг ташқи фасади, ички, том ва ер тўла қисмларини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, коммуникация муҳандислик тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Шу мақсадда 2-сектор раҳбари "Боботоғ" МФЙда "Oydin central service" БСК фаолияти билан ва аҳолининг қарздорлик ҳолати билан танишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube