Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Маҳалла_мактаб

"Мустақиллик" маҳалласида 21-мактабда ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мактабдаги тарбия ва маънавият масаласига, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” ҳосил қилиш зарурлиги  айтиб ўтилди.

Дарслардаги давоматга, тарбияси оғир ўқувчиларга алоҳида эътибор қаратилиши, ёшлар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқлар таҳлил қилиниб, уларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш ва ижобий томонидан фойдаланиш ҳамда доимий равишда ота-оналар назоратида бўлиши таъкидланди.

Умуман олганда Давлатимиз раҳбари бошчилигида Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо қилаётган эканмиз, келажакда фарзандларимизни соғлом, баркамол бўлиб улғайиши, Ватанга садоқат руҳида тарбия топишига барчамиз масъулмиз.

Йиғилиш якунида энг фаол ўқувчиларнинг ота-оналарига Ташаккурномалар топширилди.

Фурқат Мадалиев,
"Мустақиллик" МФЙ раиси

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#таъзия

◾️Бугун 2024 йил 23 февраль куни Ангрен шаҳар ИИБда 40 йил ҳамда "Нурчи" маҳалла раиси лавозимида бир неча йиллар фаолият кўрсатган Гасимов Вагиф Бобир ўғли бу ёруғ оламни тарк этди .

◾️Шу муносабат Гасимов Вагиф Бобир ўғлининг яқин қариндошлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қиламиз.

◾️Устозимиз Гасимов Вагиф Бобир ўғли биз шогирдлар қалбида мангу ва абадийдир.


Бир гуруҳ сафдошлари, шогирдлари номидан
Эрали Эрбутаев


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Айни соатларда жума кунидан шанбага ўтар вақт оралиғида Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида "Хавфсиз тун" рейди бўлиб ўтмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Шаҳарда турли хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган "Хавфсиз тун" рейд тадбири дастлаб "қизил" тоифали маҳаллаларидаги аҳволни ўрганиш билан бошланди.

Шаҳар прокурори У.Хабилжонов, прокурор ўринбосари А.Атоев, ИИБ, Миллий гвардия шаҳар Қўриқлаш бўлими навбатчилик хизмати ходимлари томонидан мавжуд кўнгилочар масканлар, кафе, бар ва бильярд ўйинхоналари, компьютерхоналардаги аҳвол ўрганилганда, бемақсад, оила даврасига шошилмай ўзини хурсанд қилиб юрганлар аниқланди.

Шу ернинг ўзида ҳар бирининг шахсига аниқлик киритилди ва тунги вақтда бемақсад юрмаслик, спиртли ичимликлар ичмаслик ва доимий равишда оила, ота-она ва фарзандлар бағрига интилишга одатланиш зарурлиги ҳамда кўп ҳолларда содир этилган ҳар қандай жиноятга спиртли ичимлик ва тунда уйга бормаслик каби ҳолатлар сабаб бўлаётгани тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Рейд тадбирининг навбатдаги манзили автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари бўлди.

Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори:

- Об-ҳавонинг ўзгариши ва ҳарорат пасайиши муносабати билан энг аввало, аҳолига газ етказиб берилмоқда. Ангрен шаҳрида 2 та шаҳобчада, "Облиқ" ва "Кимёгар" МФЙ 5/3 даҳасидаги шаҳобчалар тунги вақтларда соат ўн иккидан сахар соат тўртга қадар фаолият кўрсатиши йўлга қўйилган. Фуқароларимиздан одам гавжум пайтда бир-бирига ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ва тортишмасдан тартиб сақлашларини, жорий этилган ушбу вазият вақтинчалик эканлигини тўғри тушунишларини сўраб воламиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Шаҳарда айни соатларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорликда "Хавфсиз тун" рейидини давом эттираяпти.

Маҳаллалар, даҳалар, кўча ва хиёбонлар, аҳоли турар-жойларда муҳит хавфсизлиги таъминланмоқда.

Кўча -кўйда бемақсад юрманг!

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube