Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
​​Мавлуда Абдурахмонова -  шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи:

-  ...Шаҳарда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари, бунга олиб келаётган омил ва сабабларни ўрганиш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар олиб борилишига қарамасдан айрим аёллар иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг қайд этилаётганлиги бу борада ҳали кўп ишлар қилишимиз кераклигини тақозо этади. Дарҳақиқат, ўтган йил давомида ажримлар қайд этилиб, ўтган даврга нисбатан ортган. Бу албатта барчамизни жиддий ташвишга солади, ажримларнинг олдини олиш, уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш борасидаги ишларимизни янада кучайтиришимиз зарурлигини кўрсатади. Таҳлилларга кўра, қайнона-келин, қуда-андалар ва бошқа оила аъзолар ўртасидаги келишмовчиликлар, фарзандсизлик, қонуний никоҳи бекор бўлмасдан эркакнинг бошқа аёлга шаръий никоҳ асосида уйланиб олиши, эркак ёки аёлнинг чет элга ишлаш учун чиқиб кетганлиги, оила бошлиғининг ичкиликка берилиши, айрим аёлларнинг енгил ҳаётга берилиши сингари омиллар ажримларга асосий сабаб бўлмоқда. Бугунги йиғилишда бизни қийнаб келаётган оғриқли муаммоларимиз кенг муҳокама қилинди. Айниқса, эрта туғруқ масаласига эътибор  қилиниб, жамиятимиз учун ўта аянчли бўлган ушбу ҳолатга қарши курашишнинг мезонлари белгиланди. Бугунги йиғилишда муҳокама қилинган ҳар бир масала юзасидан сўзсиз таъминланиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Таълим муассасалар раҳбарлари, диний йўналишдаги масъуллар, маҳалла ходимларининг иштирокида ўтган йиғилиш барчанинг масъулиятини оширди ва бирдек масъулият юклади десам адашмайман...

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube