Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Фанлар академияси ўзининг 80 йиллигини нишонламоқда. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг академия жамоасига табригини ўқиб эшиттирдим.

Давлатимиз раҳбари заҳматкаш олим ва академиклар, иқтидорли тадқиқотчилар, докторант ҳамда аспирантлар, юртимиздаги барча илмий ходимларини ушбу қутлуғ кун билан қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди.

Қутловда ғоят мураккаб ва шарафли йўлни босиб ўтган академия юртимизда юзлаб атоқли олим ва академикларни тарбиялаб, илм-фан соҳалари бўйича нуфузли илмий мактаблар яратишга катта ҳисса қўшгани миннатдорлик билан таъкидланган.

Юртимиздаги барча олим ва тадқиқотчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва илмий муассасаларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун бундан буён ҳам зарур куч ва имкониятлар ишга солиниши қайд этилган.

Сегодня Академия наук Узбекистана отмечает свое 80-летие. На организованном в связи с этим торжественном мероприятии я зачитал поздравление Президента Шавката Мирзиёева коллективу академии.

Глава нашего государства сердечно поздравил неутомимых ученых и академиков, талантливых исследователей, докторантов и аспирантов, всех научных работников страны с этой прекрасной датой и выразил им наилучшие пожелания.

В поздравлении с благодарностью отмечается огромный вклад академии, прошедшей чрезвычайно сложный и славный путь, в воспитание сотен выдающихся ученых и академиков, создание авторитетных научных школ в разных областях.

Подчеркивается, что для всесторонней поддержки ученых и исследователей, укрепления материально-технической базы научных учреждений страны будут и впредь прилагаться все необходимые силы и возможности.

Facebook|Instagram|Twitter
Маҳалла бешталиги ва фаолларига, нуронийларга мурожаат

Коммунал ташкилотлар раҳбарлари туну кун тинмаяпти. Мурожаатлар жуда кўп. Тўғриси, телефонда вақт кўп кетаяпти. Коммунал ташкилотлар раҳбарларини чалғитмасликка харакат қилишимиз керак. Чунки ёмғирли қор дарахтга таъсирини ўтказди. Бугунги кунда хар бир маҳалла ходими муаммолар ечилиши тўғрисида тушунтиришлари керак. Негаки, раҳбарлар ўз йўналишидаги ҳар бир муаммодан хабарлари бўлади. Коммунал соҳадаги муаммолар носозликлар табиатнинг берган инъоми орқали вужудга келди. Ҳар қандай носозликларни бартараф этишда Ангренда етарлича ресурс мавжуд. Асло ҳавотирга ўрин йўқ.
Фақат одамларимизга тушунтириш керак холос.
Дарахт, шох-шаббалар синиши туфайли электр симларига, қувурларга етарлича шикаст етказди. Бироқ, ёғилаётган ёмғир ҳам, қор ҳам табиатнинг инъоми, Она заминга туҳфаси, сийлови. Буни ёши улуғ кишилар яхши биладилар. Бугунги вазият катта ва ўрта авлод вакиллари учун хавотирли эмас. Бундан ўттиз йил илгари, нари борса йигирма йил аввал Ангренда хонадон тугул кўп квартирали уйларда газ бўлмаган. Ёки қишнинг қировли кунларида ҳафталаб кўчага олов ёқиб чой қайнашидан мамнун бўлган кунларни ҳам бошдан кечирган ҳамшаҳарларимиз йўқ эмас. Бугун юртимиз ҳаётида, шаҳримизда ҳам бу каби ҳолат қайд этилмаган. Очиғи, нари борса, бир ёки икки соат "свет" бўлмаслиги мумкин.

Ангренда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилган. Айрим камчиликлардан кўз юмиб бўлмайди. Улар ҳам бартараф этилаяпти. Давлатимиз раҳбарининг куз-қиш мавсумига қаратган эътибори туфайли, Ангренда ҳам ушбу масала шаҳар ҳокими бошчилигида барча секторлар ва коммунал корхоналари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг диққат марказида. Ўйлаймизки, бугунги вазиятдан чиқишда кўпчиликнинг кўмаги муҳим.

Она табиатимизнинг бизга берган инъомига шукроналик билан муаммолар ечими учун тиним билмаётган оддий ишчидан тортиб раҳбарларни ҳам руҳан қўллаб-қувватлайлик!

Ангрен шаҳар ҳокимлиги

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун "Ёшлик" маҳалласида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафуровалар иштирокида сайёр қабул бўлди.
#кун_фотоси

Ангрен шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактабида баҳамжиҳатликда қор тозалаш ишлари амалга оширилди.
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан ижтимоий соҳалар объектлари, айниқса, тиббиёт муассасаларида иситиш тизими ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати ўрганилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафуровалар Акушерлик мажмуаси, Болалар стоматология поликлиникасида бўлдилар.

Унда иссиқлик ҳарорати ва кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда шароитларни кўздан кечирдилар.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с условиями жизни населения, состоянием готовности к зиме и благоустроительной работой посетил махалли города Ташкента.

#Mirziyoyev #tanishuv #qish #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter