Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#яшил_макон

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумида депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда.

Ангрен шаҳрида "Депутатлар боғи" ташкил этилди
#Ishlab_chiqarish

VILOYATDA ISTE’MOL MAHSULOTLARI ISHLAB CHIQARISH HAJMI 16,9 TRILLION SO‘MNI TASHKIL ETDI


Tayyor mahsulot turlarini kengaytirish va ishlab chiqarilishini qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha amalga oshirib kelinayotgan chora-tadbirlar natijasida, Toshkent viloyatida iste’mol mahsulotlarini ishlab chiqarish hajmi 16,9 trillion so‘mni tashkil etdi va 2022-yilning mos davriga nisbatan 113,8 %ni, uning jami sanoatdagi ulushi esa 22,7 %ni tashkil qilmoqda.

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#яшил_макон

Хабар берганимиздек, "Оҳангарон" кўчаси йўл бўйида жойлашган "Геолог", "Гулбоғ", "Янги Гўшсой" маҳаллалари ён-атрофини ва бўш ер майдонларни яшил масканга айлантириш ва "яшил белбоғ" кўринишида дарахт кўчатларини экиш мавсуми изчил давом этаяпти.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Яшин Наралиевлар ушбу кўча ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси томондан кўчат ўтқазиш ишларини жойига чиқиб кўрдилар ва тегишли кўрсатмалар бердилар.

"Гулбоғ" маҳалласида бажарилаётган ишлар ўрганилди.
Бугун эрта тонгдан "Янги Гўшсой" маҳалласи "Оҳангарон" кўчаси ҳудудида бўш ер майдонида бошланган ободончилик ишлари, ерни кўчат ўтқазишга тайёрлаш жараёни Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов бошчилигида давом этаяпти.

Депутатлардан Эркин Эргашев, Раҳмон Давлятов, Зойидулла Шоисматов, Анвар Нурматов ва бошқаларнинг саъй ҳаракатлари билан йўл бўйида "Депутатлар боғи" барпо этилади.

Айни дамда ишлар қизғин тус олган. Шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов депутатлар билан боғни барпо этиш, ўтқазиладиган нав-ниҳолларни парваришлаш, суғориш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
#инвестиция

Ангрен шаҳар "Гулбоғ" маҳалласида "Ангрен" ЭИЗ лойиҳаси асосида барпо этилаётган янги корхонада қурилиш ишлари давом этаяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов, "Ангрен" ЭИЗ администрацияси Хитойнинг "Zhong peng ceramics international" МЧЖ ХК инвесторлари билан учрашдилар.

Унда амалга оширилаётган қурилиш ишлари ва лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш қуввати ҳамда коммуникация тизими хусусида мулоқот қилинди.