Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Маълумки, шу кунларда шаҳар секторлар раҳбарлари томонидан ижтимоий соҳалар объектларида ва кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов тоғли ҳудудда жойлашган "Лашкерак" маҳалласида 31-умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Унда таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, кўмир ёқилғиси ва заҳирасининг ҳолати, иситиш тизимидаги аҳволни кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида мактаб биносининг иситиш тизимига бир меъёрда иссиқлик узатиш қувватига эга 2 та қозонхона соз ҳолатда бўлиб, кўмир ёқилғиси билан тўлиқ таъминланганлиги аниқланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ тарихида илк бор болалар боғчаси фаолияти йўлга қўйилди

Батафсил видеолавҳада

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

По приглашению Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 2-3 ноября посетит с рабочим визитом город Астану для участия в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми Ангренда янада шиддат билан тус олди.

Шаҳар ҳудудида ва мавжуд боғ-роғларда кўчатларни белгиланган агротехника қоидалари асосида экиш, суғориш, парваришлаш билан боғлиқ жараёнларга жиддий эътибор қаратилди.

Шу мақсадда шаҳар ҳокими Алишер Райимов бугун эрталабдан ҳудуднинг яшил майдонларини кўздан кечирди.

Шаҳар раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан "Алишер Навоий" номли истироҳат боғининг бўш ер майдонида "Яшил макон" бўйича турли даоахт кўчатлпри учун ер ҳозирланди. Мазкур масканда кўчатлвр парвариши учун зарур чоралар кўрилмоқда. Ирригация тармоғи орқали суғориш тизимини йўлга қўйиш учун махсус техникалар ёрдамида ариқ-зовурлар ташкил қилинди.

Бугун шаҳар ҳокими амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкил қилди ва масъулларга бу борада тегишли топшириқларни бериб, ижросини назоратга олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шахар ҳокими Алишер Райимов эрта тонгдан ҳудуднинг яшил майдонларини кенгайтириш ва жойларда амалга оширилаётган қурилиш ишларини жойига чиқиб ўрганди.

Хусусан, шаҳардан чекка ҳудудда бўлган "Қатағон" маҳалласида янги мактаб биносининг қурилиши ва унинг ён-атрофида бўш ерни яшил масканга айлантириш билан боғлиқ масалаларни жойида масъуллар билан кўздан кечирдилар ва члора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

Шаҳар раҳбари кун давомида ҳудуддаги аҳволни жойига чиқиб ўрганади .

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube