Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
42-умумий ўрта таълим мактабида мавжуд боғ янада чирой очди.

Ўтқазилган манзарали дарахт кўчатлари белгиланган агортехника тартиби асосида парваришланади.
Экологик муҳитни барқарорлаштириш ва атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган тадбирлар давом этади. бугунги тадбир ўндан зиёд блогер ва ОАВ вакиллари томонидан кенг ёритилади.
Бугун "Янги Ҳаёт" маҳалласида фуқароларнинг мурожаатлари кўрилди.

Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмоновалар Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини муҳокама қилдилар ва ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга йўналтирдилар.
Ангрен шаҳрида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш ва муҳит хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлмклар янада мустаҳкамланди.

Шу кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари аҳоли ўртасида "Ижтимоий профилактика" тадбирларини ўтказмоқда.

Бугун шаҳар Прокуратураси томонидан шаҳар Ички ишлар бошқармасида қўшма режа асосида навбатдаги тадбир бўлди

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар бошчилигида коррупция, яъни, пора олиш, пора бериш жиноятларини ҳисобга олиш каби жиноятлар таҳлил қилинди

Мухокамалар давомида келгусида ходимларга коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик тушунтирилди. Соҳа ходимлари фаолиятида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳам айтиб ўтилди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube