Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.57K subscribers
117K photos
8.77K videos
133 files
22.9K links
Download Telegram
#профилактика
ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ ВА ҲАҚИҚАТ

Маълумки, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни  Ангрен шаҳрида профилактика тадбирлари кенг кўламда ўтказилмоқда

“Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокими,  1-сектор раҳбари Алишер Райимов 1-сектор худудида жойлашган "Самарчуғ" маҳалласида  тарғибот  тадбирини ташкил қилди.

Унда жорий йилнинг ҳозирги кун  ҳолатига  шаҳар ИИБ томонидан қайд этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари атрофлича муҳокама қилинди

Маҳалла бешлиги ва  нуронийлари иштирокида муҳокама қилинган жиноятлар
содир этилишида йўл қўйилган камчиликлар, яратилган шароитлар таҳлил қилинди  ва унинг оқибатларига тўхталиб, ҳар қандай ноқонуний ҳаракатларга жазо муқарарлиги  тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
АНГРЕН: ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИ КЕНГ КЎЛАМДА ЎТМОҚДА

Ангрен шаҳрида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда муҳит хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва кенг жамоатчилик вакиллари ўртасида ҳамкорликлар янада мустаҳкамланди.

Шу мақсадда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жойларда маҳалла бешлиги ва фаоллари иштирокида  "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида   "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан
"Гулбоғ" маҳалласида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.

Унда фуқароларнинг пластик картасидан  ўғирлик йўли билан пул  маблағларининг  ечиб олиниши  ҳамда ўғирлик жиноятлари муҳокама қилинди.

Тадбирда шахар прокурорининг ўринбосари Аслиддин Атоев ҳамда ИИБ профилактика инспектори қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика

Ўз лавозимини ва берилган ишончни суиистеъмол қилиш ва ўзи манфаати йўлида ҳар қандай ғаразли ниятини амалга ошириш ҳам жиноятнинг бир Туни саналади. Аслида жиноятнинг катта кичиги ва берилган жазонинг даражаси бўлмайди. Қонун устувор - жазо муқаррар.

Бугун "Янги Гўшсой" маҳалласида "Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан ўтказилган тарғибот тадбирида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.

Шаҳар прокурорининг ўринбосари Аслиддин Атоев, маҳалла бешлиги ва фаоллари қатнашган тарғибот тадбири ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятининг муҳокамасига бағишланди.

Таъкидланганидек, ҳар қандай жиноят ўзи ўзидан содир бўлмайди. Ҳолатга кимдир шароит яратади. Натижада ҳуқуқбузарга нисбатан жавобгарлик тайинланади. Жиноятга қўл урган шахс қора курсига ўтиргандаг сўнг қилмишидан пушаймонликни билдиради.

Тадбир давомида жиноятга қўл уришнинг ва унга нисбатан кўриладиган жазонинг оқибатлари батафсил тушунтирилди.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube