Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.57K subscribers
117K photos
8.76K videos
133 files
22.9K links
Download Telegram
Бугунги давр талаби - инсон омилига эътибор қаратиш, аҳолининг тинч, осойишта ҳаёт кечиришига қулай шароитлар яратиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни жиловлашдан  иборатдир.

Ушбу устувор вазифалар  ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан биргаликда маҳалла бешталиги ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилса, кўзланган мақсадларга эришиш мумкин.

Бугун Ангрен шаҳрида
кун давомида маҳаллалар кесимида  бўлиб ўтган "Обод маҳалла ва хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида "Ижтимоий профилактика" тадбирларини ўтказишга бағишланган снминарларда  ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Ангрен шаҳар прокурори  раҳбарлик қилаётган 2-сектор котиби Диёрбек Комилов "Геолог" маҳалласида "Ижтимоий профилактика" тадбирларини юқори савияда ўтказиш орқали жиноятчиликларга барвақт барҳам бериш юзасидан семинар ўтказди.

Маҳалла бешталигининг  бу борадаги асосий вазифаларини тушунтирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Инсон ҳаётининг гултожи - соғлиқ. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг тиббиёт соҳасига оид муаммоларини ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугун Ангрен шаҳар 2-Оилавий поликлиникада Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бршлиғи Улуғбек Абдуғаниевнинг фуқаролар мурожаатлари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтди.

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов, Оилавий поликлиникалар бош шифокорлари ва тор мутахассислар иштирокида сайёр қабул бўлди.

Қабулга келган 30 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари муҳокама этилди

Айрим мурожаатлардаги муаммолар шу ернинг ўзида, яъни, вилоят ва республика даражасида кўрилди ва курилди ижобий ҳал қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА ТАМОЙИЛИ ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА

Ангрен шаҳрида  жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг  барвақт олдини олиш ҳамда унга қарши курашишнинг самарадорлигини оширишда ҳамкорликлар янада мустаҳкамланди.

Бугун бўлиб ўтган семинарларда шаҳарда мавжуд 46 та маҳаллада янгича тизимда ишлашнинг муҳим омиллари шаҳар ҳокими  ва секторлар раҳбарлари томонидан батафсил тушунтирилди.

Хусусан, худди шундай семинар Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов бошчилигида "Оппартак", "Янги боғи сурҳ" маҳаллаларида бўлди.

Унда маҳалла бешталиги томонидан "Ижтимоий профилактика" тадбирларини ўтказиш бўйича қўшма қарор ва тасдиқланган режанинг мақсади ва моҳиятига эътибор қаратилди.

Бугунги санадан бошлаб  4 та сектор таркибида бўлган 46 та маҳаллада "Ижтимоий профилактика" тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятнинг ҳар қандай турини жиловлаш юзасидан зарур тавсиялар берди.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube