Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Forwarded from Gulshoda_Sh
"Истиқбол" маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда  содир этилган 3 та жиноят муҳокама қилинди.

Унда ҳудуддаги мавжуд кафеларнинг бирида икки фуқаро ҳеч бир сабабсиз жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан  ўзаро жанжаллашиб тан жароҳати етказиш ҳолати қайд этилган ва ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, фуқаро ўзи хонадонида фоҳишахона очганлиги аниқланган ва уй  эгасига нисбатан тегишли тартибда қонун доирасида чора кўриш учун жиноят иши қўзғатилган.  Шунингдек , фуқаро кредит олишда ҳужжатларни сохталаштиради ва ўзганинг номидан кредит маблағлари олган.  Ўзганинг имзосини қалбакилаштириб, Ф А.нинг номига кредит маблағини ажратилишида фойдаланган. Ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш омиллари кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Таъкидланганидек, жиноятнинг катта кичиги бўлмайди. Қонун устувор - жазо муқаррар.
"Истиқбол" маҳалласида   содир этилган мудҳиш  жиноят ҳар қандай кишининг қалбини ларзага солди.

Падаркуш   ҳақида китобда ўқиганмиз, ойнаи жаҳон орқали фильмаларда кўрганмиз

Минг афсуски, тинч, дориломон кунларда  ўз онасини қасддан пичоқлаб, ҳаётига зомин бўлган фарзанд ҳақида  эшитишнинг ўзи даҳшат.

"Истиқбол" маҳалласида ўз онасининг қотилига айланган шахснинг қилган қилмиши кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинди.

Она  -  аслида фарзанди учун жонини фидо қиладиган зот. Афсуски, қайд  этилган жиноят оқибатида муқаддам судланган ўғил ўз онасининг қотилига айланди. Оилада фарзанд тарбияси келгусида  ота-онанинг тақдирини белгилайди. Жамиятимизга ёт иллат саналган бу каби жирканч ҳолатини барвақт жиловлаш мумкин эди. Қачонки, кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик мустаҳкам бўлса, ён-атрофга эътибор бўлиб, бефарқликка барҳам берилса, жамиятда соғлом муҳит яралади.
Бугун Ангрен шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Райимов  бошчилигизда сектор кесимида маҳаллаларда "Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни " тадбирлари  ўтказилди.

"Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, ИИБ,  маҳалла ходимлари ҳамда фуқаролар иштирокида жиноят муҳокамасига бағишланган профилактика тадбири ўтказилди.

Унда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов маҳалла бешталиги ва фаоллари мштирокида содир этилган жиноятларнинг сабаб ва омиллари, хуқуқбузарлик содир этганга кўриладиган жазо чоралари ва наиижада оила муҳитининг бузилиши, фарзанд тарбиясига салбий таъсири ва бир қатор жиноий ҳолатлар хусусида сўз юритилди.

"Ёшлик" маҳалласида яшовчи У.Х. исми-шарифли шахс ўзаро келишмовчилик натижасида қўшнисининг соғлиғини қисқа муддатга олиб келувчи  тан жароҳати етказиши натижасида жиноят иши қўзғатилган.

Бу каби жиноятни барвақт жиловлаш мумкин эди. Жамоатчилик аралашуви ва маҳалла фаоллари томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш лозим.
#Profilaktika_kuni

Haftaning har payshanba kuni "Jinoyatchilikka qarshi kurashish va huquqbuzarliklar profilaktikasi" kuni bo‘lganligi sababli Angren shahar hokimi oʻrinbosari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi M.Abduraxmonova IIB katta inspektor mayyori F.Matibragimova bilan hamkorlikda xotin-qizlar muammolarini oʻrganish va jinoyatchilikni oldini olish maqsadida xonadonlarni oʻrganib, fuqarolar bilan suhbatlar oʻtkazishdi.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ

Ангрен шаҳрида "Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни " тадбири давомида Ангрен шаҳар прокуратураси,  ИИБ ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда тарғиботлар ўтказилди.
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, прокурор ўринбосари Аслиддин Атоевлар "Мустақиллик" маҳалласида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борди ва содир этилган ўғрилик ҳамда кучли таьсир қилувчи  моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш жиноятлари мухокама қилинди.

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов 2-сектор таркибида бўлган маҳаллаларда профилактика тадбирларини ўтказди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мажлислар залида профилактика тадбири давом этди.

Унда шаҳар мактабгача ва мактаб таьлими бўлими маъмурияти томонидан содир этилган ўзлаштириш ёки моддий маблағларни мақсадсиз сарфлаш (растра) йўли билан талон-торож қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятлар муҳокама қилинди.

Шаҳар прокурори келгусида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик ва бу борада қонун устувор, жазо муқаррарлиги тушунтирилди.

Жиноят муҳокамаси давомида қилинган ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноятга яратилган шарт-шароит ва имкониятлар атрофлича таҳлил қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube