Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Бундан ташқари,  маҳаллада фермерлик фаолиятини йўлга қўйган фермер билан  ҳам учрашди. Фермер хўжалиги ва ундаги шароитларни кўздан кечирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Инсон қадри эъзозланиб, инсонга эътибор кучайтирилган ҳозирги даврда ҳар бир фуқаронинг мушкулини осон қилиш ва унга кўмаклашиш юртимизда энг устувор тамойиллардан саналади.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов фуқаролар қабулини ўтказиш жараёнида ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.

Фуқаролар қабулига келганларнинг ҳар бир мурожаати эътиборсиз қолмади.

Хусусан, "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Э.Тирбахнинг ичимлик суви таъминоти, "Иссиқлик энергияси" ДУК билан тузилган шартномани бекор қилиш, турар-жойни хусусийлаштириш, деҳқон бозорида қуруқ мевалар растаси билан боғлиқ мурожаатини шаҳар ҳокими кўриб чиқди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Элмурод Убайдуллаевлар фуқароларнинг бир қатор муаммоларини кўриб чиқдилар. Жумладан, "Гўзал"  МФЙда яшовчи Г. Ниязованинг уй ертўласига сув кириб кетиши,  кўча чироқлари ўрнатиш ва йўлларни таъмирлаш, болалар майдончаси қуриш ҳамда "Навбаҳор" МФЙда яшовчи Д.Холжигитова уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам зарурлиги, "Наврўз-1" МФЙда яшовчи М.Жуманова кредит олишда қийналаётгани ва турмуш ўртоғини ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ҳам диққат билан тингланди.

Муаммоларни қонун доирасида бартараф этиш чораларини кўриш белгиланди ва муддат талаб қилинадиганлари тегишли масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube