Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
#онлайн

Айни дамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ эллик олтинчи сессияси бошланди.

Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов олиб бораяпти.

Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли бўлим ва коммунал ташкилотлар раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқдалар.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Сессия кун тартибига 4 та масала киритилган.

Кун тартибидаги биринчи масала Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан 2022 йил давомида ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳамда 2-сектор раҳбари сифатида ҳудудда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги масала бўлиб, унда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ҳисобот берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Сессия ишида шаҳар прокурорининг ҳисоботи депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Масала юзасидан депутатлардан Отабек Анаров, Раҳмон Давлятов, Аброр Назировлар фикр билдирдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#иқтибос

Раҳмон Давлятов  - Халқ депутатлари  Ангрен  шаҳар  Кенгаши  депутати:

- Бугун шуни алоҳида эътироф этиш керак,  Ангрен шаҳрида аномал вазият,  қишнинг изғиринли кунлари беталофвт ўтди. Бунда бевосита коммунал хизматлар соҳалари эгаларига миннатдорчилик билдирамиз. Айниқса,  газ,  электр энергия,  иссиқлик ва ичимлик суви таъминотида коммунал соҳа масъуллари бор имкониятларни ишга сола олдилар ва уларни,  ишчи-ходимларини сўзсиз "Замон қаҳрамонлари"  дейишга ҳақлимиз. Шунинг учун уларни эътироф  этиш масаласига ҳам жиддий эътибор  қаратсалар,  деган таклифни билдираман...

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube