Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
2023-yil 18-yanvar kuni "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK "TMB" bo`limi ishchi xodimlari tomonidan Angren pedogogika kolleji hududida d-100 mm o`lchamli issiqlik tarmoqlari quvurini 20 m masofada himoya qoplami bilan o`rash ishlari amalga oshirildi.
Ҳисобот топширувчи кичик корхона ва микрофирмалар диққатига!

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан тақдим этиладиган 2022 йил якунлари бўйича “1- kb” йиллик статистика ҳисоботини топширувчи кичик тадбиркорлик субъектлари (хорижий капитал иштирокидаги корхоналар)га ҳисобот топширишда услубий ёрдам бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан оn-line мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Ушбу оn-line мулоқотларда “1- kb” шакли ҳисоботининг ҳар бир бўлими ва ундаги кўрсаткичлар бўйича саволларингизга атрофлича жавоб берилади.

Оn-line мулоқотлар "Zoom" платформаси орқали 2023 йилнинг 16 январидан 27 февраль кунига қадар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 га қадар доимий тарзда ташкил этилади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
кичик корхона ва микрофирмалар учун “1- kb” йиллик статистика ҳисоботини топшириш муддати 2023 йилнинг 27 февраль санасида якунланади.

❗️Оn-line мулоқотларда фаол иштирок этинг!

Zoom ID: 858 2987 9392
Кириш коди: 190977
Ангрен ШЭТК Янгиобод УБ ходимлари томонидан "Улуғбек" МФЙ ҳудудида жойлашган п/ст 46 трансформатор камерасидаги носозликни бартараф этиш ишлари жараёни
#имконият

Об-ҳаво ҳароратининг пасайиши муносабати билан Ангрен шаҳрида деҳқон бозорида савдо-сотиқ билан шуғулланаётганларга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга қулай шароитлар яратишга эътибор қаратилган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар деҳқон бозорида бўлдилар.

Дастлаб, совуқ ҳаводан сақланиш учун савдо расталари ва тадбиркорларга яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг бозордаги ҳамда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркасидаги нарх-наволар билан танишдилар.

Яратилаётган шароитлар ва нарх-навонинг сунъий равишда оширмаслиени тадбиркорларга тушунтирдилар. Уларни қийнаётган муаммолар ва қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
2023-yil 10-yanvar kuni "Angren Issiqlik Energiyasi" DUK "Elektrxo`jaligi" ishchi xodimlari tomonidan 1-sonli nasos stansiyasida transformator sozlash ishlari amalga oshirildi.