Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#имконият

Ангрен шаҳрида "Янги йил" кўчма савдо ярмаркаси олис тоғли ҳудудга ҳам етиб борди.

Хусусан,  "Нишбош"  маҳалласида Бош прокуратура ҳузуридаги  Иқтисодий  жиноятларга қарши курашиш Департаменти  Ангрен шаҳар  бўлими томонидан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат  маҳсулотлари  кўчма савдо ярмаркаси ташкил  этилди.

Тоғ олди ҳудудидаги "Нишбош",  "Лашкерак"  маҳалла аҳолисига ҳар жиҳатдан қулай бўлган ушбу савдо ярмаркасида барча турдаги  маҳсулотлар бозор нархида сотилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ўрганиш

Айни пайтда  шаҳар раҳбари мазкур маҳаллада бўлиб,  ичимлик суви тармоғи ҳамда "Марҳамат"  кўчасидан  "Навоий"  ўтар кўчасида "Ташаббусли бюджет"  лойиҳаси асосида йўл-таъмирлаш  ишларини жойига  чиқиб кўриб,  сифати бўйича ўрганиб,  жараённи назоратга олди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов  маҳалла фаолларининг мамнуният билан билдирган фикрини тинглади.Ҳудудда  амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва муаммоларни   маҳалла раиси билан жойига чиқиб кўрди.

Бундан ташқари, Ангренда коммунал ташкилотлар томонидан шаҳар ҳокимининг топшириғи ва фуқароларнинг  мурожаатларини ижобий ҳал этишда ички имкониятлар  ишга солинмоқда.

Хусусан,  "Тошкент  сув таъминоти"  МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими "Ҳаккарман-Янги Жигаристон"  маҳалласи "Ҳидоят"  кўчасида ичимлик суви тармоғида яроқсиз  ҳолга  келиб  қолган (80 метр)  қувурни янгисига алмаштириш ишларини олиб бораяпти.


https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#3_сектор

"Янгиобод" тоғли ҳудудда жойлашган маҳалла бўлиб, 3-сектор раҳбари Абид Арипов кўп қаватли уйларни иситиш, йўлларни қордан тозалаш билан боғлиқ масалаларни жойига чиқиб ўрганди.

Муаммолар юзага келмаслиги ва мавжудларини бартараф этиш зарурлиги белгиланиб, ҳоким ёрдамчиси Ш. Губалова ҳамда масъуллар зиммаларигв вазифалар топширди ва ижросини назоратга олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жараён
#Ангрен_шаҳар
#Майдон_МФЙ

Ангрен шаҳар "Майдон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси томонидан норасмий ишлаётган фуқарога аризасига биноан имтиёзли кредит ажратилиб, асбоб-ускуналар олиб келинишига кўмаклашилди.

Ҳозирда фуқаро ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги легаллаштирилиб, йўналишини кенгайтирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сайёр_қабул
#2_сектор

Халқ билан мулоқот, раҳбарларнинг "маҳаллабай"  тизими  орқали кўплаб муаммолар жойида ҳал этилишига эътибор  қаратилмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар  2-сектор раҳбари Улуғбек  Хабилжонов,  ҳоким  ўринбосари Шавкат  Эркабаев ҳамда коммунал  тмшкилотлар раҳбарлари ва сектор масъуллари иштирокида" Озодлик " маҳалласида навбатдаги  сайёр  қабулда ҳам мурожаатларга ижобий ечим топиш зарурлиги қайд этилди.

Унда фуқароларнинг  иссиқлик  энергияси,  ичимлик  суви таъминоти,  бошқарув сервис  компаниялар  фаолияти ҳамда ҳудуддаги ижтимоий  соҳа объектларининг қиш мавсумига  тайёргарлик  жараёни юзасидан  мурожаатлари кўрилди.

Ҳар бир мурожаат соҳалар кесимида  мутасадди  ташкилотларга йўналтирилди ва ижобий ечими учун ўрганиш ва ҳал этиш вазифаси белгиланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7