Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
ОЛИС ВА ОҒИР ҲУДУДДА МАРКАЗ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сонли Қарорининг ижроси таъминланмоқда.

Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд ҳисобланган "Чинниобод" " маҳалласида хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази ташкил этилди.

Унда шаҳар ҳокими Алишер Райимов, 4-сектор  раҳбари  Жамшид Усманов,  шаҳар  ҳокимининг  ўринбосари  Мавлуда  Абдураҳмонова, Тошкент вилояти хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, 2-сектор кесимидаги маҳалла  хотин-қизлар фаоллари қатнашдилар.

"Чинниобод" маҳалласида хотин-қизлар бандлигини  таъминлаш  ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказида тикувчилик ва пазандачилик сир-асрорлари ўргатилиб, зарур кўникмалар берилади.

Бунинг учун шарт-шароитлар етарлича яратилган.

Тадбиркор Акбарали Шукуржонов бошчилигида жами 6 та иш ўрни яратилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ўрганиш
Ангрен шаҳар "Гулзор" маҳалласида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари ўрганилмоқда.

Маҳаллада аҳоли сони жами 3410 нафар бўлиб, 17 та кўча, 960 та хонадон мавжуд.

Айни дамда 3 та кўчадаги 48 та хонадондан 45 таси тўлиқ ўрганилди ва муаммолари қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Гулзор" МФЙ
Иш жараёни
"Гулзор" маҳалласида шаҳар ҳокими Алишер Райимов, секторлар раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан фуқароларнинг муаммоларини хонадон кесимида ўрганиш ишлари изчил давом этаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7