Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#2_сектор 

Маълумки, секторлар кесимида маҳаллаларда секторлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабулларда одамларни қийнаб келаётган муаммолар кўрилмоқда.

🔎Навбатдаги фуқаролар қабули "Боботоғ" маҳалласида бўлди.

🔗Унда шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов маҳалладаги  энг оғриқли муаммоларга эътиборни қаратди.

✔️Хусусан, ҳудудда иссиқлик энергияси таъминоти, бандлик билан боғлиқ мурожаатлар кўрилди ва ҳал этилиши учун тегишли чоралар белгиланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Open Byudjet" лойихаси асосида "Гўзал" МФЙ 45-даҳа кўп қаватли уйларнинг ички йўлакларида бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
#Angren_shahar
#5_tashabbus olimpiadasi
#"Yosh_kitobxon" tanlovi
Bugun Angren shahar maktablarida 5 tashabbus olimpiadasi doirasida "Yosh kitobxon" tanlovining 1-bosqichi boshlandi. 31-maktabda ham maktab direktori rahbarligida kasaba uyushmasi raisi, MMIBDOʻ, ona tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi, IMMBTsi, kutubxonachidan iborat hakamlar hayʼati tanlovni belgilangan Nizom boʻyicha odilona va shaffof tashkil etdilar. Maktab bosqichining yagona gʻolibi 03.11.22. da aniqlanadi.
31-maktab IMMBTsi
Q. Odinayev.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар 34-мактаб "Ёш китобхон" танлови
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 maydagi PQ-5118-son qarori asosida 2022-yil 2-noyabr kuni Angren shahri Amir Temur ko`chasi Angren tibbiyot kolleji hududida "MANO-NOVOPROJECT" MCHJ pudratchi tashkiloti tomonidan d-219 mm o`lchamli 24 m masofada quvur hamda 2 dona d-219 mm o`lchamli qayirma quvur montaj qilindi.
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов  бошчилигида Халқ қабулхонасида навбатдаги  фуқаролар  қабули  бўлиб  ўтди.

Унда фуқароларнинг соғлиғи учун моддий ёрдам,  бандлик, ичимлик суви ҳамда  уй-жой таъминоти, банк, бошқарув сервис компанияси фаолиятлари билан боғлиқ мурожаатлар кўрилди.

Ҳар бир мурожаат ижобий ҳал этилишига эътибор қаратилди. Хусусан, ичимлик суви тармоғида олиб борилаётган ишлар ҳамда узатилаётган сувнинг сифати юзасидан қилинган мурожаат шаҳар ҳокими ҳамда "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими бошлиғи томонидан тингланди ва фуқарога бу борада мутасаддиларга вазифалар  белгилаб берилиши, мурожаат ижобий ҳал этилиши назоратга олингани тушунтирилди.

Банк операцияси юзасидан эътирозли мурожаат Ипотека
банк масъулига йўналтирилди.

Қабул қилинган мурожаатлар тенишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 maydagi PQ-5118-son qarori asosida 2022-yil 2-noyabr kuni Angren shahri 3/2 dahasida "Torsvik construction azia" MCHJ pudratchi tashkiloti tomonidan 2 ta kop qavatli uylar elevatorini birlashtirish ishlari amalga oshirildi. d-57 mm olchamli quvur 12 stik payvand qilindi.