Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.26K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
Hamkorlik natija bermoqda

"Birinchi rezinotexnika zavodi" MChJda shinalarni "UzautoMotors" AJ talablari asosida omologatsiya qilish jarayoni bosqichma-bosqich amalga oshirilmoqda. Bugungi kunga qadar Tracker va Onix avtomobillarining 4 turdagi shinalarining 1-bosqich test sinovlari General Motors Brazil (Braziliya) sinov poligonida va Smithers LingLong (Xitoy Xalq Respublikasi), Smithers LPG (AQSh) laboratoriyalarida yakunlandi.

Batafsil: 👈

️Веб-сайт ▫️ Telegram ▫️ Facebook ▫️ Instagram
#жараён
#матбуот_анжумани

⚡️Вилоятда таълим муассасаларини ўқув йилига тайёрлаш ва уларда қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш бўйича сусткашликка йўл қўйилиб, муддатида фойдаланишга топширилмаётганлиги борасида ахборот берилмоқда

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#онлайн

⭕️Facebook орқали жонли эфиримизни кузатинг⬇️

https://www.facebook.com/toshvilhokimiyat/videos/1972819026242838/

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Бугунги кунда шаҳар ҳудудидаги жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган кўчмас мулк объектлари учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари қарздорлиги 11 200 млн сўмни ташкил қилади.

Ушбу қарздорлик суммаларини ундирилиши шахримизнинг ижтимоий-иқтисодий сохаларини ривожлантиришда асосий омил ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ангрен шаҳар ДСИ раҳбари ташаббуси билан шаҳар ҳудудидаги 46 та МФЙ раислари ўртасида “Солиқларни тўлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи” тамоили асосида энг фаол МФЙ раиси танлови эълон қилинади.

Ушбу танловда солиқ қарздорлигини қисқартиришда юқори кўрсатгичлар билан 1-ўринни эгаллаган МФЙ раисига телевизор, 2-ўрин соҳибига кир ювиш мошинаси, 3-ўрин соҳибига чанг ютгич топширилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудудда реконструкция ишларига алоҳида эътибор қаратган.

Айни дамда Ангрен шаҳрида Президент таълим  муассасалари агентлиги қошида ташкил этиладиган  мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида олиб борилаётган  қурилиш ишларининг ҳолатини кўздан кечирмоқда.

Қурувчилар билан таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қутлов
Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси Камалханов Акбархон Батирхановичнинг  туғилган куни!

Акбархон Камалхонов  -  ўткир мушоҳада,  теран фикр,  чуқур билим эгаси.  Кўп йиллар давомида масъулиятли вазифалар ва раҳбарлик лавозимларда фаолият  юритган бўлиб, бугунги кунда катта ҳаёт ва меҳнат тажрибаси билан Ангрен шаҳрининг  ривожланишида, айниқса, коммунал, қурилиш соҳаларини такомиллаштиришда улкан ҳисса қўшмоқда.

Устозининг касбига,  танлаган соҳасига садоқати,  беминнат меҳнатларидан баҳраманд бўлаётган ёшлар  Акбархон Камалхоновдек серқирра ва фидойи инсоннинг  шогирдлари бўлганидан  фахрланадилар.

Жамиятда ва шогирдлари орасида "Энг яхши инсон,  энг яхши устоз"  каби мақомга сазовор бўлган Акбархон Камалхоновни шаҳар ҳокимлиги ва шогирдлари таваллуд куни билан самимий муборакбод этадилар. 

Доимо соғ-саломат юришни,   фарзандларининг бахту камолини кўришни тилайдилар.
@angrenhokimligi_7
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳокимлик масъуллари ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Одилжон Эгамбердиевлар қурилиш жараёни ва амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш-монтаж, пардозлаш ишларини кузатдилар.
@angrenhokimligi_7