Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Тошкент вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 10,4 млрд.сўм маблағ ажратилган.

❗️Бу ҳақда вилоят Молия бош бошқармаси ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида
хабар қилди.

Жумладан:

вилоят бюджети ҳисобидан - 5,2 млрд.сўм;

туман ва шаҳарлар бюджетидан - 5,2 млрд.сўм.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини таъсис этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари нормаларини бажариш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

📌 БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш асосий йўналишлардан биридир.

📋 Шунингдек, Фармон билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

🔎 Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази (Марказ) Миллий стратегия ва “Йўл харитаси”нинг амалга оширилиши юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради.

🗓 “Йўл харитаси”да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Марказга тақдим этади.

🎖Фармон билан “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини таъсис этилди.

Кўкрак нишони инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топширилади.

👥 Шунингдек, ҳар икки йилда юқори савияда ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва фахрий меҳмонлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми ўтказилади.

🔰 Марказ ходимларининг лавозим маошига:
👉 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;
👉 фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом социально-экономических реформ и крупных проектов на местах отбыл в Наманганскую область.
В ходе поездки глава государства посетит ряд районов, изучит проводимую созидательную работу, ознакомится с проектами, нацеленными на обеспечение занятости и благосостояния населения.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Сарҳисоб
#27_июнь

"Янги Ўзбекистон" газетаси 2020 йил 26 июнь, 116-сон

P.S: Бизга Беҳзод Кабуловнинг:
"...нимани ёзишни эмас, нимани ёзмасликни чуқур билиши ва ҳис қилиши ҳаммасидан муҳимроқ..." деган сўзлари жуда маъқул келди!👌🏻

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Times.uz
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
#ваҳимасизкарантин

Қадрли ҳамшаҳарлар,
ҳурматли тадбиркорлар!


Ангрен - "яшил" ҳудуд тоифасига кирган. Шаҳримизни доим "яшил" ҳудудда сақлаш, кўпроқ сизларга боғлиқ. Карантин тадбирларини давом эттириш, "яшил" ҳудудни сақлаш, санитария-гигиена қоидалари қатъий амал қилиш, ҳимоя воситаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш, дезинфекция ишларини изчил давом эттириш, аҳоли саломатлиги учун бор имкониятларни сафарбар этиш юзасидан шу кечаю кундузда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг зиммаларига бир қатор топшириқлар юклади.

Бу бежизга эмас албатта. Аҳоли саломатлиги ва коронавирус инфекциясининг ҳудудга кириб келишини жиловлаш мақсадида. давр - бамайлихотирликни, эътиборсизликни кечирмайди! Гап шундаки, хизмат юзасидан Ангрен шаҳри деҳқон бозори, озиқ-овқат ва ноозиқ овқат дўконларининг, йўналишсиз таксиларнинг пандемия шароитидаги фаолиятини кузатишимизга тўғри келди. Ҳақиқатан ҳам карантин тадбирлари сустлашиб кетганлигига гувоҳ бўлдик. Фақат айрим дўконларда ҳамда дорихоналарда бўлганимизда ҳар ҳолда карантин ва санитария-гигиена қоидаларини ҳис этдик. Ангрен деҳқон бозорининг "Ўзбекистон Мустақиллиги", "Навоий" кўчаларида тартибсиз ва ҳеч қандай санитария-гигиена ва карантин қоидаларига амал қилинмаган ҳолда, кўча-кўйда савдо-сотиқ авжида! Ушбу кўчада эски, фойдаланишда бўлган буюм бозорининг бугунги ҳолати ҳам диққатимизни тортди. Яна бир жиҳати, кўча "Қорабоғ" йўналиши бўйича қатнаётган хусусий транспорт воситалари, яъни "такси"лар билан тирбанд . Тўғриси, ҳар ким ўзини асраши керак бўлган бугунги шароитда фақат карантин қоидалари инсонни асраши мумкин. Айниқса, одамлар гавжум жойларда масофани сақлаш, уйдан юмуш учун кўчага чиққанда албатта, ҳар бир одамда ҳимоя воситаси бўлиши, ниқобни тақиши шарт. Афсуски, "яшил" ҳудудда ҳам карантин қоидалари ўрнатилган тартибда бўлиши кераклигини ҳамма ҳам бирдек тушунмаяпти. Мулоқотларимиз давомида тадбиркорлар ва одамлар томонидан "Ангрен шаҳри бугунги кун ҳолатига "яшил" ҳудуд тоифасига киритилганку...", , деган фикрлар ҳам билдирилди. Унутманг, бу дегани ҳеч қандай хавф йўқ ёки кириб келмайди, дегани эмас! Зарурат бўлса, бўлмаса кўчада, харид қилса-қилмаса бозорни томошалаб юрганлар ҳам йўқ эмас. "Навоий" кўчасидаги савдо-сотиқ қилаётган тадбиркорларга Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 1 августига қадар карантин тадбирлари давом эттирилаётгани тўғрисида батафсил тушунтириш ва тарғиботлар берилса, бизнингча, мақсадга мувофиқ бўлар эди. "Яшил" ҳудудга эришишнинг ўзи бўлмайди, албатта. Лекин уни қўлдан бой бермаслик ҳақида ҳар бир ангренлик қайғурса, шундагина, шаҳримизда ҳаёт кўнгилдагидек давом этади, ҳамшаҳарларимиз саломатликда, хотиржамликда яшаб, меҳнат қилишлари тайин! Ўзингизни асранг, қадрдонлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_ойлиги

Хабар қилганимиздек, "Тараққиёт" МФЙ 18-умумий ўрта таълим мактабининг шинам ва файзли ҳовлисида "Ёшлар - келажак бунёдкорлари!" шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир лойиҳаси доирасида 11-синфни аъло баҳолар ва ютуқлар билан якунлаган 8 нафар ўқувчига "олтин" ва "кумуш" медаллар тантанали топширилди.
🎥 Батафсил видеолавҳада
Каналга уланинг
⬇️
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#30_июнь_Ёшлар_куни

"Ўзбеккўмир" АЖ ёшлари ўз байрамларини муносиб кутиб олишмоқда. Ушбу видеороликда жамият ёшларининг қайноқ меҳнат жараёни акс этган бўлиб, Ўзбекистон ёшларига байрам табриги сифатида намойиш қиламиз.

"Ўзбеккўмир" АЖ Матбуот хизмати
#Танлов

🎁 ДХА Сизлар учун навбатдаги махсус совға тайёрлаб қўйди!

Уни қўлга киритиш учун «Коррупцияга эшик ёпиқ — тирқишларни ҳам ёпайлик» номли танловимизда албатта иштирок этинг!

Танлов «Энг яхши коррупцияга қарши ижтимоий видеоролик» номинациясида ўтказилади.

Танлов мақсади — ёшларни коррупцияни олдини олишда иштирок этишга жалб қилиш, аҳолини коррупцияга қарши тарбиялашда жамият ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалиётини шакллантиришдан иборат.

Шартлар:

Танловда иштирок этаётган видеоролик Давлат хизматлари агентлиги телеграмдаги махсус dxa_tanlovbot га юборилиши лозим.

Видеоролик юборилаётганда ролик муаллифининг тўлиқ фамилия, исми ва шарифи, яшаш жойи кўрсатилиши шарт.

Мазкур видеороликни, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда жойлаштириб, Сизни топишимиз осонроқ бўлиши учун #DXA_korrupsiyaga_qarshi #ДХА_коррупцияга_қарши #АГУ_против_коррупции хэштеглари остида қолдиринг.

Танловда иштирок этаётган видеоролик формати: mpeg 4, «разрешение»си 1920 х 1080р дан кўп бўлмаган, ҳажми эса 300 мб дан ошмаслиги, узунлиги: 120 сониядан ошмаган бўлиши керак. Овоз: 16 бит, стерео.

🕛 Танлов ишлари 2020 йил 20 август куни 24.00 гача қабул қилинади.

Ғолиблар Мустақиллик куни арафасида эълон қилинади ва тақдирланади!

Ижодий салоҳиятингизни синовдан ўтказинг! Барчага омад тилаймиз!

👉 https://t.iss.one/davxizmat/3491

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ва_ёшлар

ЁШЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ МУЛОҚОТЛАРИМИЗ ДАВОМ ЭТАДИ

⚡️Бугун Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Рустам Холматов битирувчи ёшлар билан учрашди.

– Бугун иқтидорли ва ватанпарвар ёш кадрларга халқ хўжалигининг барча соҳаларида талаб катта. Биз сизлар учун қандай ёрдам керак бўлса, барчасини бажо келтиришга тайёрмиз. Асосий талаб, муҳтарам юртбошимиз айтганларидек, бутун борлиғи билан Ватанпарвар, миллатпарвар бўлишдир. Мана шу йўлда барчангизга омад ва куч-қувват тилайман, – дейди Рустам Холматов.

🎥Батафсил – юқоридаги лавҳамизда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Кўмир_конларида

"АППАРТАК" КОНИДА САРАЛАШ МАЖМУАСИ ҚУРИБ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Куни кеча конда саралаш мажмуаси қурилиши ниҳоясига етказилди. Бунда Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи мутахассислари кўмаги катта бўлди. Ҳозирда суткасига беш вагонга етказиб сараланган кўмир юкланмоқда. Бу энг олий сифатли ёқилғи бўлиб, тадбиркорлар учун, аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун айни муддао.

Айни кунларда ушбу конда қазиб оинаётган кўмир маҳсулоти биржа орқали истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Июнь ойининг биринчи ярмида 18 минг тонна қаттиқ ёқилғи иржа орқали сотилган. Кончилар йил охиригача бу ақамни 70 минг тоннга етказш ниятида.

"Ўзбеккўмир" АЖ Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Актриса Наргиза Абдуллаеванинг ангренлик ёшларга табриги

@angrenmadaniyat
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 5000 нафардан ошди

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 14 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 34 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 7 нафар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30-iyun "YOSHLAR KUNI" bayrami munosabati bilan
taniqli san'atkorimiz Rasulxon Qodirxonov Angren shahar yoshlariga hamda 35-umumiy o'rta ta'lim maktabida ta'lim olayotgan yoshlarga yo'llagan bayram tabrigi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
35-umumiy o'rta ta'lim maktzbining Yoshlar yetakchisi Nargiza Saidqulovaning "26-iyun xalqaro giyohvandlikka qarshi kurashish kuni"munosabati bilan tayyorlagan videoroligi.