Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.54K subscribers
120K photos
8.91K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади

“Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6011, 19.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ:

👉 солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;

👉 Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар – норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ Президентнинг қатор фармон ва қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.

🚫 Жумладан, Президентнинг ПФ-3878-сон Фармонида белгиланган ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағни даромад солиғидан озод қилиш тўғрисидаги норма 2021 йил 1 январдан бекор қилинади.

Фармон 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

ҳуқуқийахборот
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳайдовчилар тез ёрдам машинасига йўл бериб, йўл ҳаракати қоидасини бузса жарима тўламайди

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
​​Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов:

〰️〰️〰️〰️

❗️Энг яхши матбуот котиби қандай бўлади? Пиарда, политтехнологияда ҳар қандай муҳитга мос тушадиган универсал комбинация борми? Бу саволларни жуда кўп ўйлайман. Назаримда, бу саволларга жавоб бериш қийин. Немислар айтганидек, "Уста қанча бўлса, услублар ҳам шунча".

Ҳадемай давлат раҳбарининг 4366-сонли машҳур қарори қабул қилинганига бир йил тўлади. Бу қарор журналистларнинг касб байрами куни эълон қилинган, қайсидир маънода соҳа вакилларига бу зўр туҳфа сифатида кўрилган эди. Амалда шундай бўлдими?

🔹Ўтган вақт кўрсатдики, бу қарор ўзбек журналистикаси тараққийси учун муҳим паллада, бир дақиқа ҳам кечиктириб бўлмайдиган, ниҳоятда зарур вақтда қабул қилинган экан. Пандемия вақтида ва бошқа турли синовли паллаларда бу яққол сезилди.

Бизда тобланиш, ишни янгича мезонлар асосида ташкил этиш бўйича тажриба тўпланди. Оғир кунлар бўлганда матбуот хизмати вакиллари узлуксиз ахборот бериш, ташкилотда ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича баҳолиқудрат ишлади, ишлаяпти.

❗️Муҳими, хаотик кўринишга келиб қолган инфосферада бир қадар тартиб ўрнатилди. Монолог давридан сўнг диалог даври бошланганини ҳамма чуқур ҳис қилди. Чунки, давлат раҳбари минг журналистлар билан очиқ мулоқот қилмасин, ҳақиқат тантанаси учун сиёсий ирода кўрсатмасин, бу хоҳиш-ирода барча тузилмалар, барча даражадаги ташкилотларда акс этмас экан, сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги ишларда унум бўлмас эди. Мунтазам равишда ва кенг миқёсда давлат медиага "очила" бошласагина бу ишонч собит бўлар эди. Ва шундай бўлаётганини инкор этмасангиз керак.

📣 Матбуот котибларининг фаоллашиши, тезкорлиги журналистика олдига ҳам саволлар қўйяпти. Айрим ўринларда, қандай шов-шув чиқаришни биладиган, блогердан ҳам блогерроқ матбуот котиблари шаклланди, пиар технология изчиллик билан ўзлаштириб борилаяпти, матбуот котиблари ва журналистлар ўртасида дўстона муҳит юзага келди.

Хатолар ҳаммада бор. Лекин ишлаган ва ҳаракатдаги одам хато қилади. Қолаверса, матбуот хизмати йўл қўйган хатолар ўткинчи эканига шубҳам йўқ — бир хатони айнан такрорлашингизни замон кўтармайди...

🔹Комил Алламжанов ва Саида Мирзиёева бошчилигида ўтган йиғилишларда юзлаб матбуот котиблари ва журналистлар фикр алмашди, баҳслашди, мухтасар айтганда, давлат ва ОАВ ўзаро "соатларини тўғирлаб олди". Бу ишлар ҳозир ҳам давом этаяпти.

📝 Ўзимдан сўрасангиз, ўтган бир йил давомида олган энг катта хулосам шу бўлдики, яхши матбуот котиби нимани ёзишни эмас, нимани ёзмасликни чуқур билиши, ҳис қилиши, шуни сезиши муҳим, ҳаммасидан муҳимроқ экан...

📌 Турли ташкилотларнинг матбуот котибларига — ҳамкасбларимга юзланиб айтмоқчиманки, мана, ўша машҳур қарор қабул қилинганининг бир йиллигига ҳам оз қолди. Келинглар, бу қарор, унинг социал ҳаётга таъсири, иш тартибларимиз, бундан кейинги режаларимиз ҳақида фикр алмашайлик.

📌 Фаолиятимиздаги қизиқарли ва эсда қоладиган пайтларни ҳикоя қилайлик. Ишимиз фақат расмий муносабат ёзиш ва ахборот узатишдангина иборат эмаслигини, касбимизнинг ажабтовургина жиҳатлари кўплигини ёзайлик...

@aoka_uz
@Behzod_Qobulov
Бугун ҳафтанинг шанба куни. Шаҳримиздаги "Ғафур Ғулом" маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудудидаги катта йўл ёқасидаги ясама панжаралар олиб ташланиб, ўрнига сим панжаралар ўрнатилмоқда, дарахтларга шакл берилиб оқланмокда.
Forwarded from Times.uz
❗️(+94) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6119 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 69 та — карантин марказидаги фуқаролар, 12 та — Тошкент вилоятида (10 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 2 таси аҳоли орасида), 9 та — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 та — Сурхондарё вилоятида (3 таси бемор билан мулоқотда бўлган, биттаси аҳоли орасида).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Aнгрен_шаҳри
#Брифинг

📊Вилоятимизда пандемия даврида вақтинча ишсиз қолган 68 минг 274 нафар аҳолининг 44 ярим минг нафардан ортиғини бандлиги таъминланди.

📌Жумладан, пандемия ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича Aнгрен шаҳридаги кўплаб тадбиркорлик субъектларига ҳам солиқ имтиёзлари тақдим этилди. Шунингдек солиқ қарздорлиги кечиктирилди ва бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди, кредитлар муддати узайтирилди.

📽Батафсил – юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен

Ангрен шаҳрида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🖌 Брифингда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳудудда коронавирус инфекциясига қарши кураш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини камбағалликдан чиқариш, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасидаги мурувват ёрдамлари, иқтисодий тармоқлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини рўйхатга олиш. Батафсил видеолавҳада
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматидан "Ёшлар ойлиги" лойиҳаси доирасидаги блиц-интервью.

Интервьюмиз меҳмони ўзбек бокс мактабининг энг етакчи спортчиси Бектемир Мелиқўзиев.

Бектемир Мелиқўзиев
- ўзбек бокс мактабининг спортчиси ортиқча таърифга мухтож эмас. Чунки, нафақат юртдошларимиз балки, бутун ҳаваскор бокс оламидагилар ҳамюртимиз ҳақида яхши билишади. Рақибларини нокаутга учратиб, профессионал боксда ўз мавқеига эга спортчининг салохиятига шубҳамиз йўқ. Шаҳримиздаги Янгиобод спорт базасида машғулотлар олиб бораётган истеъдодли чармқўлқоп устаси Ахборот хизмати орқали фикр-мулоҳазалар билдирди. Ёшларга эзгу ниятлар тилади.

Бизни кузатинг! Саҳифамиз орқали бокс чемпионларини кўриш ва тилакларини тинглаш имконидан фойдаланинг! https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Қабул_2020

⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

🖥
2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади.

🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

📋 Эслатиб ўтамиз, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

🔗 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари билан бу ерда ҳамда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимиз спортчилари Ангрен ёшларига эзгу тилаклар билдирдилар.