Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
“Аёллар дафтари” — муаммо ва ечим, имконият ва кўмак омили

Мамлакатимизда инсон қадри, айниқса, хотин-қизлар масаласига янада эътибор кучайтирилди.

Бугун Ангрен шаҳрида бўлиб ўтган галдаги йиғилишда ҳар бир хотин-қизнинг тақдири, айниқса, "Аёллар дафтари"га киритилганларнинг бугуни, эртаси, турмуш тарзи ва оиласининг ижтимоий аҳволи ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиши қайд этилди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов олиб борган йиғилишда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Носиров бошчилигида бир гуруҳ масъуллар қатнашдилар.

Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари, секторлар котиблари, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда жамиятда аёллар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан бир қатор масалалар муҳокама этилди.

Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, унга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
Йиғилишда маҳалла хотин-қизлар фаолларининг вазифалари, вертикал тизимда иш ташкил қилиш, "Аёллар дафтари" рўйхатида бўлганларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиши учун берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш ҳамда "Аёллар дафтари" юритувида йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Барча масъуллар, хотин-қизлар фаоллари, секторлар котиблари, ишчи гуруҳ олдидаги масъулият ва вазифалар аниқ белгилаб берилди.
МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш ҳамда янги ўқув йилида эҳтиёжманд оилалар фарзандларига намунадаги мактаб, формалари ажратиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова намунадаги мактаб формалари юзасидан таклифларини ҳам кўрдилар.
Қўл меҳнати - энг пишиқ, энг мустаҳкам фаолиятдир.

Ангор жунидан тайёрланган маҳсулотлар шундай бўлиб, энг харидоргир саналади.

Ангор жуни маҳсулотлари Ангрен шаҳрида тайёрланади. Эндиликда ушбу маҳсулотлар Тожикистонга экспорт қилиниши учун ишончли восита орқали амалга оширилади.

Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова ангор жуни маҳсулотларининг кўргазмасини ташкил этиш жараёнида экспорт ҳамда кооперация билан боғлиқ масалаларга ечим топди.