Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари "Мустақиллик" маҳалласида қадам-бақадам яёв юриб, ҳудуддаги мавжуд даҳалардаги муаммоларни ўрганди.

"Оҳангарон" кўчасида
иссиқлик энергияси тармоғида
модернизация, реконструкция қилиниши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга келиб иш тўхтатишининг сабаблари ҳам ўрганилди ва масала юзасидан тегишли ташкилотларга сўровнома берилди.

"Оҳангарон" кўчасидаги автобекат, мавжуд савдо шаҳобчаларни ҳам ўрганилди.
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов томонидан "Мустақиллик" маҳалласидаги 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига қарашли ер майдонини текислаш ва оқова тармоғини тартибга келтириш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
Сектор раҳбари томонидан маҳаллада кўп йиллардан буён қурилиши тўхтаб қолган объектни ишга тушириш зарурлиги қайд этилди ва тўхтаб қолинганлигининг сабаблари ўрганилди.
Сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов маҳаллада тадбиркорлик билан шуғулланаётган ишбилармонлар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Унда тадбиркорлик фаолиятига қонуний тус бериш, қонун доирасида иш юритиш, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш билан боғлиқ вазифалар ҳамда тадбиркорликни кенгайтиришнинг имкониятлари хусусида суҳбатлашди.
Шаҳар прокурори, сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов 2-сектор таркибида бўлган, аҳолиси беш минг нафардан зиёд маҳаллада куннинг иккинчи ярмидан то оқшом қоронғусигача вақт давомида ҳудудни чуқур ўрганди.

Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари:

- "Мустақиллик" маҳалласи ҳақиқатан ҳам ҳудуддаги энг катта маҳаллалардан саналади. Маҳалладаги муаммолар ҳам, ютуқлар ҳам ўзимизники. Энг аввало, одамларнинг розилигини олиш, уларнинг яшашларига қулайлик яратиш лозим. Маҳалладаги ҳар бир кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бугуннинг устувор вазифасидир. Коммуникация тармоғи, уйларнинг том ва ертўла қисмларида бажарилиши лозим бўлган ишлар талайгина. Ушбу йўналишда коммунал ташкилотлар, БСКлар раҳбарлари янада зийрак, янада масъулиятли бўлишлари талаб этилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, топшириқларни сўзсиз таъминлашга жиддий ёндашиш зарур...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида, 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан бир гуруҳ юртдошларимиз қатори диний соҳа ходимлари ҳам “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари ҳам борлиги қувонарли ҳолдир. Хусусан, Ангрен шаҳар бош имом-хатиби Яҳёхон Бобохонов ҳамда Чирчиқ шаҳар “Амир ўғли Ҳасанбой” жоме масжиди имом-хатиби Мусохон Бобоев мазкур мукофотни қўлга киритди.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA