Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар ҳокимм Алишер Райимов Янгиободда экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш ва атроф-муҳит муҳофазасини сақлаш мақсадида мазкур ҳудуднинг ҳозирги ҳолатини масъуллар билан биргаликда яёв юриб тўлиқ ўрганди.

Ҳақиқатан ҳам Янгиобод табиати билан мафтункор маскан. Дам олувчилар ва сайёҳлар ҳам айнан ушбу даргоҳда ором оладилар. Атроф-муҳит мусаффолиги ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлаш ва маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ва махсус қутилар ўрнатишда кескин чоралар кўриш зарурлиги аниқланди.

Шунингдек, маҳаллада мавжуд чиқиндихоналарнинг доимий равишда тозалигини таъминлашда қўшимча техника воситалари жалб қилиш ва махсус қутилар ўрнатишда ҳудудга янгича қиёфа тус бериш юзасидан "Zerо westa" МЧЖ ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажариладиган ишларни кўрсатиб ўтди. Ҳудуд ободончилигига жиддий эътибор билан ёндашишга келишилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_сиёсати

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан комил инсон бўлиб улғайиши учун зарур шарт-шароитлар мавжуд.

Ангрен шаҳар "Озодлик" маҳалласида Болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли "Динамо" бокс клуби аъзолари шундай имкониятлар туфайли турли мусобақаларда кўплаб ютуқларга эришмоқда.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов мазкур муассасада бўлди ва ёш спортчилар билан учрашди.

Ангрен шаҳрида спортнинг бокс тури янада оммалашиб, ёшларнинг қизиқишлари ортиб, уларнинг сақи тобора кўпаймоқда.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ёш боксчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Спортчи ва мураббийлар билан мулоқотда бўлиб, барчасига зафарлар тилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен

Шу кунларда Ангрен шаҳар "Чотқол" МФЙ ҳудудидаги ДИМИ биноси қайта таъмирланиб, қурилиш ишлари олиб борилаяпти.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ҳокими ўринбосари Салим Анарбоев ҳамда масъуллар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга мўлжалланган бинода олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар ва қурувчи-ташкилот масъуллари билан учрашдилар.

Дастлаб қурилиш жараёнини кўздан кечирдилар, қурувчилар томонидан амалга оширилаётган қурилиш, монтаж ишларини кўздан кечирди.

Иш ҳажмини ошириш ва сифат самарадорлигини таъминлаш юзасидан таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор

Ангрен шаҳрида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда секторлар раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида "маҳаллабай" тизими йўлга қўйилган.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов раҳбарлигида 2-сектор кесимида 11 та маҳалланинг ҳақиқий ҳолати ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартарвф этилишига эришилаяпти.

Айниқса, ҳудудда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, оғири енгил қилиш учун сектор раҳбарининг саъй-ҳаракати билан ташаббус кўрсатилаяпти.

Сектор таркибида маҳаллада истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилага ҳомийлар кўмаги билан уй таъмирланадиган бўлди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоевлар ушбу хонадонда бўлдилар ва уларнинг турмуш тарзи билан танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ekologiya

Toshkent viloyati Ekalogiya va atrof muhitni muhofaza qilish bowqarmasi Angren shaxar bolimi xodimlari va boshqa mutasadi xodimlar texnikalari yordamida 5/3 daxa xududidan utgan Qarabogsoy qirgoq buylari mustaxkamlanib xar xil turdagi qatiq maiwiy chiqindilar tozlanib tekislanmoqda.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7