Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов Ангрен шаҳар ёшлар етакчилари зиммаларидаги вазифалар ва уларни бажаришда улкан масъулият, чуқур билим, малакали кўникмалар зарурлиги хусусида сўз юритди.

Йиғилиш якунида фидокороналик билан фаолият юритаётган "Дўстлик" маҳалла ёшлар етакчиси Бекмурод Гурўғлиевга Республика Ёшлар ишлари агентлигининг Фахрий ёрлиғини топширди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор
#ochiq_muloqot
Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов раҳбарлик қилаётган 2-сектор таркибида жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, унда сектор аъзолари баҳамжиҳатликда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, спортни ривожлантириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишларни олиб бораяптилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Учрашув аввалида шаҳар прокуратураси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари бўйича кичик ярмарка ташкил этилиб, 5 та ташкилот иш ўринлари билан қатнашди. Сектор томонидан икки нафар фуқаро "Ангрен чарм инвест" МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Учрашув давомида маҳаллада ёшлар ўртасида самарали иш фаолияти олиб бораётган "Грум", "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари шаҳар прокурори томонидан рағбатлантирилди. Шунингдек, икки нафар "Ёшлар дафтари"да бўлганларга компьютер жамланмаси ва тикув машинаси ҳамда бир нафар эҳтиёжманд оила аъзосига ҳам тикув машинаси топширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
“Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этинг!

Ҳурматли Ангрен шаҳар фуқаролари!

Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 мавсумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.

Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

Портал орқали рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси, ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

–ичимлик суви таъминотини яхшилаш;
–ёритиш тизимини яхшилаш;
–ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;
–ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;
–жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жихозлаш ва ҳоказо.

Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд.сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.

Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг! Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда.
Ангрен шаҳар Молия бўлими

Каналга уланиш↩️ https://t.iss.one/angrenhokimligi_7