Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#Қутлов
«Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни»
1972 йилнинг 5 июнь куни Стокголм шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг атроф муҳит муаммоларига қаратилган Бутунжаҳон анжуманидан сўнг муаммоларнинг жиддийлигига эътибор берилиб БМТнинг Атроф муҳит дастури ишлаб чиқилди ва маъқулланди. БМТ Бош Ассамблеясининг ўша йили 15 декабрь 2994-сонли резолюцияси билан 5- июнь куни Бутунжаҳон Атроф муҳитни муҳофаза қилиш кунидеб эълон қилинди. 

Дунёнинг кўплаб давлатлари қатори ҳар йили 5 июнда республикамизда «Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни» кенг нишонланади. Шу мақсада Ангрен шаҳар фуқароларини ҳам бугунги кун билан табриклаймиз.

 Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши « Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари» доимий комиссияси аъзолари.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА штабида коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#Расмий_муносабат

Раҳбарлик – имтиёз эмас, халқимизга хизмат қилиш имконияти демакдир!

👨‍⚕️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

🔶Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Олий суд «Янгиобод» турбазасини тортиб олиш бўйича ҳоким қарорини бекор қилди

👉 https://kun.uz/45643014

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Абдулла Арипов «Олмалиқ КМК» кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди

👉 https://kun.uz/85758018

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги лойиҳа қиймати 15 миллион доллар бўлган «Экокерама» МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 500 минг дона 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга, ҳозирда 500 кишини иш билан таъминлаган.
Давлатимиз раҳбари бу корхонани кластерга айлантириш, карьерлар ажратиб бериб, камида 30 йиллик хомашё захираси билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился в Ферганском районе с деятельностью ООО "Экокерама" проектной стоимостью 15 миллионов долларов.
Предприятие способно выпускать в год 500 тысяч единиц сантехнической продукции, обеспечило работой 500 человек.
Глава государства подчеркнул необходимость превращения предприятия в кластер, выделения карьеров и обеспечения его минимум 30-летним запасом сырья.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Bildirish

Ertaga, 2020-yil 6-iyun kuni soat 10:00 da Nurafshon shahridagi Yoshlar Markazi binosida Toshkent viloyatida "Yoshlar oyligi"ni munosib tashkil etish yuzasidan Matbuot anjumani bo'lib o'tadi. Mazkur anjumanga OAV vakillarini taklif etamiz. Yurtimizda e'lon qilingan karantin talablariga rioya qilgan holda tashkil etish belgilangan.

Ulanish👉 @y_o_toshvil
#эълон

Ҳурматли тадбиркорлар!

✍️Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимизнинг бир қанча Фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Фармон ва қарорлар билан тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилинганлиги ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим этилди.

🔷Бу билан пандимия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.

❗️Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар билан берилган имтиёз ва преференцияларни тадбиркорларга қўлланишини ижроси Бизнес-Омбудсман томонидан назорат қилиб борилмоқда.

❇️Жумладан, пандемия даврида 4000 нафардан зиёд тадбиркорга фойдаланилмаётган объектлар бўйича 18,1 млрд сўмлик оширилган (ер ва мол-мулк) солиқларни ҳисоблаш тўхтатилди, 2100 дан ортиқ 799,0 млрд. сўмлик кредит шартномалари бўйича кредит тўловлари кечиктирилди ҳамда фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган 800 нафарга яқин тадбиркорга давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатилишига эришилди.

🔴Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган қарорига асосан коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, вилоятдаги 4 та шаҳар ва 6 та туман “сариқ”, 2 та шаҳар ва 3 та туман “яшил” ҳудуд тоифасига киритилди.

Махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб:

✔️меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

✔️индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига;

✔️таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига, шунингдек диний ташкилотлар фаолиятига;

15 июндан бошлаб эса:

умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари фаолиятига;

мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига;
ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилмоқда;

Ўз навбатида ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан:

❗️жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш;

❗️деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, +37 ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

❗️барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

❗️шунингдек фаолият турлари бўйича белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз ва масъулиятимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.

✳️Шу сабабли, Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларида белгиланган карантин қоидалари, санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишингизни сўраб қоламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#kundalikdan

Уйдан чиқиш бир неъмат. Ишга бориш яна бир неъмат. Масжидга бориш улуғ бир неъмат. Яқинлар билан кўришиш яна ўзга неъмат. Соғлик улкан бир неъмат. Офият мислсиз неъмат.

Бизга берган неъматлари саноқсиз бўлган. Уларнинг қийматини синовидан кейин билиб ўтирамиз.


@OMustafoyev
Ангрен: 3-сектор раҳбари муаммоларни жойига бориб ўрганмоқда

Батафсил
👉 https://bit.ly/3cw9bl6


| Telegram | Youtube |Сайт |ВКонтакте | Instagram |
Газетамизнинг навбатдаги сонида ўқинг!👇

Жаҳоннинг "очил дастурхон"и
карантингача ва карантиндан кейин

"Ўрганишимиз керак бўлган кўплаб илмлар интернет орқали ўз калитларини чўнтагимизга беихтиёр жойлаб қўйган бўлса, бошқа томондан бу улкан хотира омбори кўпчилигимизни “текинтомоқ”қа айлантирди. Электрон адабиётлар китоб тафтини унутишимизга сабаб бўлди."

Муаллиф: Нозима МУРОДОВА,
ЎзЖОКУ проректори

◾️Батафсил ўқиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.iss.one/haqiqatonline

🔖Тошкент ҳақиқати газетасининг янги сонини 6 июнъ куни https://t.iss.one/haqiqatonline каналига электрон ҳолатда жойлаймиз⬇️
#ваҳимасизкарантин

Карантин қоидаларига барча бирдек амал қилиши муҳим.
Айни кунларда "Гўзал" МФЙда оила қурмоқчи бўлган ёшлар билан суҳбатлар ўтказилаяпти.

Ушбу маҳаллада ҳам ҳаёт давом этаяпти. Пандемия даврида никоҳ тўйи ўтказилишининг тартиб-таомиллари оила қуриш остонасида бўлган ёшларга батафсил тушунтирилмоқда.
@angrenhokimligi_7