Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар "Облиқ", "Чотқол" маҳалла фуқаролар йиғинларида шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар иштирокида "Жиноят муҳокамаси" мавзусида профилактика тадбири бўлиб ўтди.

Унда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалалар хусусида сўз юритилди.

Йиғилишда кўтарилган оғриқли муаммолар ҳар бир фуқарони шу ҳақда жиддий ўйлашга ундади.

Йиғилишда жорий йилнинг 6 ойида Ангрен шаҳрида қайд этилган жами жиноятлар ва унда ёшлар, аёлларнинг иштироки ачинарли аҳвол экани айтилди.

Тадбирда сўз олганлар қайд этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг сабабларини, жумладан, таълим-тарбия ва бандликни таъминлашда кўплаб тизимли муаммолар ҳал этилмаётгани билан изоҳладилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Мурожаат #Менинг_Конституциям

УМУМХАЛҚ МУҲОКАМАСИ БОШЛАНМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, эртага – 25 июнь кунидан бошлаб, 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилади.

Қонун лойиҳасининг матни 25 июнь куни Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида ҳамда “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформасида эълон қилинади.

Шу боис Ватанимиз тарихида янги давр муқаррар равишда бошланаётган айни кунларда Конституциявий комиссия матбуот котиби сифатида юртимиздаги барча ОАВ ва блогерларга мурожаат йўлламоқчиман.

Ҳурматли журналист ва блогерлар!

Ўтган бир ой давомида ниҳоятда фаоллик билан Асосий қонунимизга оид таклифлар, фикрлар билдирдингиз. Бунинг учун сизларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Ўз навбатида, олдимизда турган навбатдаги жараёнларда сизларнинг мавзуни кенг ва атрофлича ёритиб боришингиз, таклиф ва ташаббуслар билан иштирок этишингизни кутамиз.

Сизнинг фикрингиз юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири учун муҳим бўлиб, мазкур жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз
.

* * * * * *

Эслатиб ўтаман: Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларни «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформаси, 1341 қисқа рақами орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Тошкент шаҳри, Бунёдкор шох кўчаси, 1-уй манзили бўйича юборишингиз ёки бевосита ўзингиз келган ҳолда тақдим этишингиз мумкин.

👉 @odiljon_tojiyev
💥💥💥💥💥
Xushxabar

Hozirgina
Andijon viloyati Marhamat tumani kutubxonasida Besh tashabbus olimpiadasi doirasida Zukko kitobxon koʻrik tanlovining respublika bosqichi 1 chi yarim final oʻyinlari boʻlib oʻtdi

Unda Toshkent viloyati nomini munosib himoya qilayotgan Angren shahar "Chinniobod" MFY yoshlaridan tashkil topgan "Ziyolilar" jamoasi yaqqol ustunlik va 20 ball bilan 1 chi oʻrinni qoʻlga kiritdi va Grand Final yoʻllanmasiga ega chiqishdi

Final oʻyiniga shuningdek
2) Mahmud Tarobiy 13 ball
3) Zukkolar 12 ball
4) Ibrat izdoshlari 10 ball
Jamoalari ham yoʻl olishdi.


Eslatib oʻtamiz Grand Final ertaga ertalab soat 09:00 da boshlanadi.

Finalda jamoamizga omad tilaymiz.
#жараён

Маълумки, Тошкент вилоятида кураш спортини янада ривожлантиришда вилоят прокурори, вилоят Кураш Федерацияси раиси Салом Самадов бошчилигида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилаяпти.

Ушбу спорт тури Ангренда ҳам янада оммалашиши, ёшларнинг қизиқишларини орттириш мақсадида шаҳар Кураш Федерацияси ташкил қилинди.

Ангрен шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича бўлиб ўтган "Прокурор кубоги" мусобақасининг тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти Кураш Федерацияси ижрочи директори Ёқиб Сайдуллаев ҳам қатнашди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Кураш Федерацияси томонидан Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов Ангрен шаҳар Кураш Федерацияси раиси, шаҳар ҳокими Алишер Райимов Федерация раисининг маслаҳатчиси этиб тайинлангани тўғрисида гувоҳномани топширди ва рамзий маънода спорт кийими туҳфа қилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Birinchi rezinonexnika zavodi" MCHJda seminar o'tkazildi

21 iyun kuni O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 9 iyundagi "Pochta aloqasi to'g'risida"gi O'RQ-777-sonli qonunining ma'zmun mohiyatini jamoatchilikka keng targ'ib etish maqsadida "Birinchi rezinonexnika zavodi" MCHJda seminar o'tkazildi.

Batafsil: 👈


▫️Веб-сайт ▫️ Telegram ▫️ Facebook ▫️ Instagram
Jamiyatda yoshlar o'rtasida davra suhbati o'tkazildi

2022 yil 24 iyun kuni "Birinchi rezinotexnika zavodi" MCHJda yoshlar o'rtasida korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga erishish va korxonani korrupsiyadan xoli hududga aylantirishga bag'ishlangan davra suhbati o'tkazildi. Bosh direktorning Davlat tili va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha maslahatchisi B.R.Mamatov, jamiyat komplayens xizmati boshlig'i D.Axmedov yoshlarni qiziqtirgan barcha savollarga javob berishdi.

Batafsil: 👈


▫️Веб-сайт ▫️ Telegram ▫️ Facebook ▫️ Instagram
Angren shahar "Dorilfunun"MFYda yashovchi fuqarolarga Aholi bantligiga ko‘maklashish markazi tomonidan, Mehnat yarmarkasi o‘tgazildi.

Ish so‘rab murojaat qilgan 18 nafar fuqarodan, 3 nafarga "Shina" korxonasiga, 4 nafariga "Obodonlashtirish" korxonasiga yollanma berilib ishga joylashtirildi, besh nafariga xuquqiy maslahat berildi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан в ходе Диалога высокого уровня по вопросам глобального развития в формате «БРИКС плюс»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев "Брикс плюс" форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражали мулоқотда қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter