Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#жараён
#бунёдкорлик

⚡️Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ишлари, бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#бунёдкорлик
#жараён

⚡️Нурафшон ўз номи ва мақомига мос манзилга айланиши керак

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#бунёдкорлик
АНГРЕНДА ЯНГИ МАСЖИД ҚУРИЛИШИ ДАВОМ ЭТАЯПТИ ✍️Ангренда қутлуғ Рамазон ойининг дастлабки куни хайрли амаллар билан бошланди. Унда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бунёд этилаётган янги масжид қурилиши билан боғлиқ жараённи ўрганди.

⚡️Маълумки, Ангрен шаҳар “Ёшлик” маҳалласи “Бахт”, “Оҳангарон” кўчалари кесишган чорраҳа ҳудудида давлат заҳираси ерларининг 1,5 га ер майдонига янги жомеъ масжиди қурилишининг лойиҳаси татбиқ этилган.
Бизни кузатинг 👉 @angrenhokimligi_7
#туҳфа
#бунёдкорлик

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ЯНГИ БИНОДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ
Бугун Ангрен шаҳрида "Истиқбол" маҳалласида замонавий IT коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик
#мурожаатдан_сўнг
#натижа

Маҳалладаги ўзгаришлардан аҳоли мамнун

"Нишбош" маҳалласи тоғлар бағридаги мафтункор гўша.

Бугун Ангрен шаҳридан олис ҳудуддаги бу сўлим маскан ўзгаришларга юз тутмоқда.

Ушбу ҳудуд аҳолисининг шаҳар ҳокими в.б.Нуритдин Абдураҳимов ҳамда секторлар раҳбарларига маҳаллада тиббиёт пунктини кенгайтириш билан боғлиқ мурожаатлари эътиборга олиниб, эндиликда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун тиббий хизмат кўрсатиш янада кенгайтириладиган бўлди.

Яқинда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида қўшимча контейнер келтирилди ва айни дамда уни таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари олиб борилаяпти.

Ушбу жараёнда 3-сектор раҳбари Абид Арипов ҳам ташаббус кўрсатмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳридан 20 километр олисда жойлашган "Лашкерак" маҳалласида жами 1057 нафар аҳоли 175 та хонадонда истиқомат қилади.

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов ҳамда секторлар ва корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр учрашуви ва юзма-юз мулоқотлари давомида фуқаролар маҳаллада тиббий хизмат кўрсатишда шароитлар йўқлиги ва тиббий пункт барпо этиш бўйича мурожаат қилган эдилар.

Бугунга келиб ушбу мурожаат ижроси таъминланмоқда.

Айни пайтда маҳаллада аҳолига қулай бўлган жойга 2 та контейнер келтирилди.

Эндиликда олис ҳудуд фуқаролари учун замонавий жиҳозланган ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишга мослашган тиббий пункт бунёд этилаяпти.

Бундан ташқари, маҳаллада қабристон йўлагини текислаш ишлари олиб борилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Янги масжид “Имом Муҳаммад” деб номланадиган бўлди

Юртимиз ҳаёти янгидан-янги ўзгаришлар билан янада фарвон бўлмоқда. Кенг кўламли
бунёдкорликлар қулай шароитларга замин бўлаётир.

🔎Ангрен шаҳрида замонавий тусдаги янги масжид қурилиши қизғин давом этаяпти.

🔗Хотира ва Қадрлаш кунида янги масжид биносини қуриш учун дастлабки ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

⚡️Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Аюпов Ангрен шаҳрида бўлди ва ушбу маросимда қатнашди.

📌Шунингдек, хайрли тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори в.б.Акмал Гулмуротов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов, Мудофаа бўлими бошлиғи Алишер Ганиев, "Қамчиқ" қидирув- қутқарув бошқармаси бошлиғи Ҳ.Бобоновлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам янги масжид ҳудудида бўлдилар ва олиб борилаётган жараён билан танишиб, ҳашарга келган ёши улуғ кишилар, ёшлар билан учрашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

🕌Вилоятдаги масжидлар сони 219 тага етди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#бунёдкорлик

Шаҳар раҳбари Нуритдин Абдураҳимовни сўнгги манзилга кузатсакда, унинг мақсадлари, режалари амалга оширлмоқда.

Марҳум Нуритдин Абдураҳимов ўз лавозимида фаолият юритган чоғида олис,ҳудуд аҳолисига қулай шароит яратиш зарурлиги тўғрисида доим койинар эди.

Фаолиятининг илк кунидан тоғли ҳудудда жойлашган "Нишбош", "Лашкарак" аҳоли саломатлигига ва турмуш шароитини яхшилашга қайғуриб, ушбу ҳудудда қулай шароитларга эга тиббий пункт очиш ҳамда йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ лойиҳаларга ўзи муаллифлик қилди.

Бугун унинг орзуларидан бири ушалди. У ҳам бўлса, марҳум Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида "Нишбош", "Лашкерак" маҳаллаларида контейнер конструкцияси асосида замонавий жиҳозлар билан таъминланган, қулай шароитлар билан барпо этилган тиббий пунктлар фойдаланишга топширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳар ҳокими  Алишер Райимов ҳамда секторлар раҳбарлари, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири ва масъуллар "Жигаристон" МФЙда инвестиция дастури доирасида янги бунёд этилган 120 ўринли мактабгача таълим муассасасини бориб кўрдилар.

Бугунги кунда илгари қуввати 70 ўринли эски болалар боғчаси ўрнига 1 та икки қаватли ва 1 та бир қаватли ҳамда қозонхона, омборхона, 6 та айвонча ва болалар ўйингоҳи ҳамда ошхона, спорт зали, мусиқа залини ўз ичига қамраб олган замонавий биноларда маҳалла болжонларига таълим-тарбия берилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7