Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой, бандлик билан боғлиқ ҳамда саломатлигини тиклаш ва бошқа мақсадларда моддий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар кўрилди.

Шаҳар ҳокимига фуқаролардан жами 19 та, ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мовлуда Абдураҳмоновага 6 та мурожаат келиб тушди.

Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, қонун доирасида ижросини таъминлаш юзасидан тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди ва назоратга олинди.
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:

Мақсад - аҳолининг оғирини енгил қилиш, турли оворагарчиликлардан халос этишдан иборат. Шунинг учун ҳар бир раҳбар маҳалланинг ўзида, фуқароларнинг олдига борган ҳолда қабулларни ташкил этаяпти. Ҳар биримиз маҳаллага бориб, фуқароларнинг дардини эшитишимиз ва ҳар қандай мурожаатга қонуний асосда жавоб беришимиз ва натижасини таъминлашимиз шарт...
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор #иқтибос
Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари - Улуғбек Хабилжонов: - Одамларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларида раҳбарлардан кўпроқ масъулият, эътибор, кўмак ва таянч талаб қилинишини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шундай экан, бугун ҳар биримиз ана шу тамойилга амал қилишимиз зарур...
~~~~
✔️Бугун Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида "Грум" маҳалласида бўлиб ўтган фуқаролар қабулида ана жиҳатларга эътибор қаратди.

🔗Фуқароларнинг моддий ёрдам, ҳудуд ободончилиги, бандлик ва турар-жой масалалари билан боғлиқ мурожаатлари кўрилди.
#бандлик
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳар «Истиқбол» МФЙда шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ўтказилган фуқаролар қабулида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маҳаллада аҳолининг ишсиз қатламига бир қатор иш ўринлари таклиф этилди.

Унда иш сўраб мурожаат қилган 7 нафар фуқародан 2 нафари «Металь» МЧЖга ишга жойлаштирилди, 3 нафарига касбга ўқитиш учун тавсия берилди, 2 нафарига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#3_сектор

Ангрен шахар 3-сектор раҳбари Абид Арипов секторда мавжуд бўлган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлардан 10 нафарига Олий таълим муассасаларига шартномамаблағлари тўлаб берилганлиги тўғрисида сертификатларни топширди.
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#3_сектор

Ангрен шахар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов ташаббуси билан 3-сектор таркибига кирувчи "Беруний" маҳалласи ёшлар етакчисига ушбу маҳаллада яшовчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида стол теннисига мўлжалланган анжомни совға қилди.

Сектор раҳбари маҳаллада спорт майдончасини бунёд этиш масаласини ҳам муҳокама қилди.
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7