Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
"Истиқбол" маҳалласи 2019 йилда "Обод маҳалла" дастури доирасида ободончилик ва бунёдкорлик ишлари олиб борилган.

Бироқ, ҳозирги кунда ҳудудда кўп қаватли уйлар ён-атрофи ўт-ўланлар билан қопланган, ариқ-зовурларга аҳоли маиший чиқиндиларни ташлаган. Гаражларнинг ташқи ҳолати ачинарли.

Афсуски, бу борада маҳалла томонидан тушунтирилмаган, жамоатчилик назорати ўпнатилмаган. Шаҳар ҳокими ушьу ҳолатни кескин танқид қилди ва масъулларга топшириқлар белгилаб берди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Истиқбол" маҳалласида "Уч қалқон" дам олиш хиёбонида фаввора ночор аҳволда. Хуллас, фаввора аросатда. Негаки, қурувчи бажариши лозим бўлган ишларни охирига етказмаган.

Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарининг берган маълумотига кўра, қурувчи ҳатто ҳануз расман топширмаган ҳам.

Бўш ер майдонидаги контейнерлар нима учун ерни эгаллаб туриши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ва ечими топилди...
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Маҳалла ободлигини сақлаш, мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, бўш турган объектлар ва фаолияти тўхтаган субъектларга қонуний тус бериш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар шу ернинг ўзида масъуллар билан кўриб чиқилди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳвмда секторлар раҳбарлари маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторига зиммаларидаги вазифаларни бажариш орқали кўзлаган мақсадларга эришиш мумкинлигини таъкидладилар.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳамда секторлар раҳбарлари, масъуллар ҳудудда қурилаётган болалар боғчаси, шунингдек, мавжуд кутубхонанинг ҳозирги ҳолатини ва ушбу зиё масканида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ўргандилар.

Ушбу кутубхонада ҳам муаммолар талайгина. Ваҳоланки, кутубхона маъмурияти кўп маротаба мурожаат қилганига қарамай, ишни чала қолдирган қурувчи "миқ" этмаяпти. Аросатда қолган ушбу маскандаги муаммоларни имкон қадар ҳал этиш юзасидан соҳа масъулларига топшириқлар берилди.