Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#инсон_қадри
#2_сектор

Ангрен шаҳрида аҳолининг эҳтиёжманд қатламиини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

⚡️Хусусан, айни дамда 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида "Темир дафтар" рўйхатига киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан ун маҳсулоти тарқатилмоқда.

📌Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ҳамда
шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси У. Қаюмовлар
2-сектор таркибидаги маҳаллаларда бўлиб, "Темир дафтар" рўйхатидаги хонадонларга ун маҳсулотини етказиш ва тарқатиш билан бир қаторда одамлар билан юзма-юз суҳбатлашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган шакар аҳоли эҳтиёжларини таъминлай оладими?

«Ангрен шакар» МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов: — Корхонамиз бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани. Биз аҳолини узлуксиз шакар маҳсулоти билан таъминлай оламиз. Бунинг учун бизда етарли хомашё бор. Шакар омборларимизда тайёр маҳсулотлар аҳолига етарли даражада жамғарилган.

Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилаётган шакар маҳсулотининг таркибидаги сахароза миқдори 99,8 фоиздан кам эмас. Корхонада шакар маҳсулоти шакарқамиш хомашёсидан тайёрланади. Хомашё эса, асосан, Бразилиядан, шунингдек, Мексика ва Аргентина давлатларидан келтириляпти.

Ўзбекистон аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи 650 минг тоннани ташкил этади. 2022 йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми Ўзбекистонда 720 минг тонна (2021 йилдан 22 %га кўп) ташкил этиши кутилмоқда. Яъни аҳолининг шакарга бўлган талабини узлуксиз қондирилиш учун имконият етарли даражада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#мулоқот
#кўмак
#1_сектор

Ангрен шаҳрида олис ҳудуд аҳолисининг бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва арзонлаштирилган нархларда етказиш масаласига жиддий ёндашилмоқда ҳамда фуқаролар мурожаатлари жойида ўрганилмоқда.

🔹Шаҳар ҳокими Алишер Райимов 1-сектор таркибидаги "Қатоғон" маҳалласида бўлди.

🔗Шаҳар ҳокими Алишер Райимов дастлаб маҳалла идораси ҳовлисида маҳалла раиси, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси иштирокида ҳудуддаги мавжуд муаммолар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

📌Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш чоралари белгиланиб, назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Қатоғон" маҳалласи Ангрендан олисда жойлашган маскан.

⚡️Аҳолига арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш учун имкониятлар ишга солинмоқда.

🔗Бугун шаҳар ҳокими Алишер Раймиовнинг саъй-ҳаракати билан маҳалла дўконига арзонлаштирилган нархда шакар, ун маҳсулотлари келтирилди ва сотувга қўйилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7