Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов:

- Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қилинажак ишлар жуда кўп. Қайд этиш керак, айни дамда ҳар
бир ҳоким ёрдамчиси янги лойиҳалар татбиқ этиши, маҳаллада лидер тадбикорлар сафини кенгайтиришлари лозим. Тўғри, амалга оширилаётган ишлар ҳам йўқ эмас, бор. Лекин айримларида сусткашлик сезилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳар бир маҳалланинг ўз имконияти мавжуд. Шу имконият ва одамларнинг қизиқишлари ва иштиёқидан келиб чиқиб, янгилик яратиш мумкин. Бунинг учун ҳар бир ҳоким ёрдамчисидан тинимсиз ҳаракат ва самара берадиган режа, "йўл харитаси" керак бўлади.
#Ангрен
#1_сектор
Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Истиқбол" маҳалласида бўлди.

Унда маҳалла ходимлари ҳамда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш аа кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ушбу масканда бунёд этилаётган "Оналар боғи"нинг янада кўркам бўлиши учун манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш, гулзорнинг чирой очиши учун турфа гуллар экиш ва ушбу жой оналар учун энг севимли даргоҳга айланиши учун зарур маслаҳат ва таклиф, кўрсатмалар берди.
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Истиқбол" ммаҳалласида бўлган чоғида ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини самарали ташкил этиш юзаасидан масъулларга зарур вазифалар топширди.
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакант лавозимларга ишга таклиф этади!
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Олий маълумотга эга олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедрасини тамомлаган заҳирдаги офицер номзодларни геолог, гидролог, метеоролог, гидромеханик, мухандис-техник, мухандис-қурувчи, кимё-технолог, мухандис-технолог, гидротехник, мухандис-ирригатор, мухандис-энергетик, мухандис-механик, кимё, кимё-технология, биология, биология-кимё, тиббиёт, радиология, санитария-эпидемиология, санитария врачи ёки врач-эпидемиолог, педагог, психолог, юрист, ахборот коммуникация технологиялари, алоқа тизими ва ахборот хавфсизлиги, хаёт фаолияти хавфсизлиги йўналишларида мутахассис номзодларни танлов асосида ишга қабул эълон қилади.
Номзодлар жорий йилнинг 25 апрелдан 5 май кунига қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Кадрлар бўлимига (Манзил Нурафшон шаҳар, Оҳангарон йўли кўчаси 66-уй, тел: 70-763-10-06) мурожаат этишлари мумкин.

❇️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7