Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Ангрен
#1_сектор

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Самарчўғ" маҳалласида бўлган чоғида тикувчилик билан шуғулланаётган хонадонларнинг бирида бўлди ва ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг фаолиятини кўздан кечириб, мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашди.

Ҳозирги кунда 6 та тикув машинаси орқали тикувчилик билан шуғулланаётган фуқаронинг фаолиятини кенгайтириш, газлама етказиб бериш ва маҳсулотни сотишда вужудга келган муаммоларни ҳал этишда тмклиф, тавсиялар берилди.

Бу борада фуқарога амалий ёрдам ва ҳуқуқий маслаҳатлар беришда ҳоким ёрдамчисига вазифалар топширилди.
Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов:

- Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қилинажак ишлар жуда кўп. Қайд этиш керак, айни дамда ҳар
бир ҳоким ёрдамчиси янги лойиҳалар татбиқ этиши, маҳаллада лидер тадбикорлар сафини кенгайтиришлари лозим. Тўғри, амалга оширилаётган ишлар ҳам йўқ эмас, бор. Лекин айримларида сусткашлик сезилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳар бир маҳалланинг ўз имконияти мавжуд. Шу имконият ва одамларнинг қизиқишлари ва иштиёқидан келиб чиқиб, янгилик яратиш мумкин. Бунинг учун ҳар бир ҳоким ёрдамчисидан тинимсиз ҳаракат ва самара берадиган режа, "йўл харитаси" керак бўлади.
#Ангрен
#1_сектор
Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Истиқбол" маҳалласида бўлди.

Унда маҳалла ходимлари ҳамда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш аа кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ушбу масканда бунёд этилаётган "Оналар боғи"нинг янада кўркам бўлиши учун манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш, гулзорнинг чирой очиши учун турфа гуллар экиш ва ушбу жой оналар учун энг севимли даргоҳга айланиши учун зарур маслаҳат ва таклиф, кўрсатмалар берди.