Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Маҳаллада ишлар кўп. Айниқса, кўклам юмушлари кўзга ташланиб турибди. Экилган нав-ниҳолларни парваришлаш, дов-дарахтларга шакл бериш, оқлаш, суғориш, турар-жойни озода ва покиза сақлашдек вазифаларни четдан кимдир келиб бажармайди.

Ўз уйимиз ободлигини ўзимиз таъминлаймиз. Тўғри, муаммо кўп. Бироқ, атроф-муҳит тозалигига эътиборсизлик ҳам иллатнинг бир тури.

Кўкламнинг илиқ нафаси барчани атрофни тоза тутишга ва ҳашарга чорлайди.

Маҳалоа раисига елкадош бўлиш ва ҳудуд озодалигини сақлаш шу ерда яшпётган ҳар бир фуқаронинг ҳаракатига боғлиқ.

Коммунал масалалар эса соҳалар кесимида ҳал бўлиши назоратга олинди
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Кимёгар" маҳалласида аниқланган камчиликлар бўйича муддатини белгилаган ҳолда вазифалар топширди.

Масалан, ушбу ҳудуддаги 620 метр тротуар йўли иссиқлик тармоғи таъмтрланиши муносабати билан бузилиб, пиёдалао ҳаракатига ҳамон ноқулайликларни келтирмоқда.

Шаҳар раҳбари пудратчи ташкилот раҳбарларига шу ернинг ўзида вазифа берди.

Бугун ёки эртага эмас, аксинча, душанбадан иш бошлаш имкониятини берди.

Хўш, вазифага масъулият билан қанчалик ёндашилар экан?

Биз ҳам кузатамиз. Душанба куни сайёр камерамиз билан ушбу масканга келамиз. Ишни бошласа сийлаймиз, ишни бошламаса...
Бугун шаҳар раҳбари томонидан соҳа эгаларига ҳудуддаги муаммоларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Дала ҳовли ва гаражлар бўлими раҳбари М. Турдалиевга ҳудудда ранг-баранг бўлиб турган гаражларни бир хил рангдаги бўёққа бўяш ва гаражларнинг атрофини тартибга келтириш вазифаси берилди. Бажарилишини кузатамиз.

Мактабга яқин атрофда қопқоғи йўқолган чуқурлик қудуқни ёпиш, атрофга оқиб ётган сувни бартараф этиш ҳам керак.

Ҳар бир топшириқ бажарилиши назоратга олинди
#Китобхонлик

Ангрен шаҳридаги 33-умумтаълим мактабида «Болага китоб беринг!» лойиҳаси остида навбатдаги китоб ярмаркаси ўтказилди.

Қизғин жараён мобайнида мактабимиз устозлари, ота-оналар ва ўқувчилар ўзлари қизиққан бадиий адабиётларни харид қилдилар. Илм даргоҳимиз кутубхонасига ҳам ҳомийларимиз томонидан бир талай китоблар совға қилинди.