Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.26K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#маҳаллабай

ҲОКИМ ЧЕККА ҲУДУДДАГИ МАҲАЛЛАДА БЎЛДИ

Шу кунларда Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиб, ҳудудда амалга оширилаётган жараённи кўздан кечирмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов "Оппартак" маҳалласида бўлди.

⚡️Унда жорий йилда маҳалла ҳудудида йўлни таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларни ўрганди.

📌Маҳалланинг кекса нуроний отахони билан мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашилди ва ечимини кутаётган масалаларни муҳокама қилдилар, таклиф, тавсиялар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

✔️Шаҳар ҳокими в. б. Нуритдин Абдураҳимов "Оппартак" маҳалласида бўлган чоғида ҳудуднинг ободлигини таъминлаш, шу билан бир қаторда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва "Яшил йиллик" лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилишини таъкидлади.
@angrenhokimligi_7
#1_сектор
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида маҳаллаларнинг ички йўлларини дастур доирасида таъмирлаш, аҳолига қулай шароитлар яратишга эътибор янада кучайтирилди.

Шу мақсадда Ангрен шаҳар ҳокими в.б.Нуритдин Абдураҳимов ҳар бир маҳаллада бўлиб, кўчаларда яёв юриб, ҳудуддаги ва одамларни қийнаб келаётган муаммоларни бартарақ этиш учун ўрганмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов "Наврўз-1" маҳалласи "Аҳмад Ямсавий" кўчасида бўлди. Кўча йўлларининг ҳозирги ҳолатини кўрди.

Мазкур маҳаллада "Аҳмад Яссавий" кўча йўллари ҳақиқатан таъмирталаб.

Ушбу йўлларни таъмирлаш зарурлиги юзасидан мутасаддиларга вазифалар белигланди.
@angrenhokimligi_7
#1_сектор

Таълим сифати ва самарадорлиги устувор саналади.

Ангрен шаҳар ҳокими в.б.Нуритдин Абдураҳимов ҳар бир маҳаллада бўлган чоғида ҳудуддаги таълим муассасаларидаги шароитлар ва таълим жараёнини ҳам кузатмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов "Наврўз-1" маҳалласида жойлашган 17-умумтаълим мактабида ҳам бўлди. Мактабнинг ҳозирги ҳолатини кўрди ва дарс жараёнини кўздан кечирди, ўқувчиларнинг эгаллаётган билим даражаси билан ҳам қизиқди.

Бундан ташқари мактаб фаоллар залида яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
@angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

ҲОКИМ "ГУЛБОҒ" МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими шаҳар марказидан чекка ҳудудда жойлашган маҳаллаларнинг ички ва асосий йўллари ҳамда ободончилик билан боғлиқ жараённи ўрганиш ишларини давом эттираяпти.

🔎Шаҳар ҳокими в. б. Нуритдин Абдураҳимов, ҳокимлик бош мутахассиси Акбархон Камолхонов билан "Гулбоғ" маҳалласида ҳам бўлдилар.

⚡️Маҳалланинг асосий кўча йўлининг ҳозирги ҳолати, таъмирталаб йўлларнинг аҳволи жойида ўрганилди.

📌"Гулбоғ" маҳалласидаги ҳамда одамларни қийнаб келаётган муаммолар хусусида маҳалла раиси зарур маълумотлар билан таништирди.

🖇Аниқланган ҳар бир муаммони ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
@angrenhokimligi_7