Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Forwarded from DOVONDAGI HARAKATLAR (Ⓟ︎Ⓡ︎Ⓔ︎Ⓢ︎Ⓢ︎Ⓐ︎ Ⓕ︎Ⓥ︎Ⓥ︎ "𝑸𝒂𝒎𝒄𝒉𝒊𝒒" 𝒅𝒐𝒗𝒐𝒏𝒊)
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Қорақалпоғистонда шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши, чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

🔹Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

🔹Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
#онлайн
#пском
#фотогалерея

📷Пскомда мунаввар тонг. Шоир ёзганидек:

Тоғ ортидан мўралаб аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш...


Ижодий гуруҳимиз бир кеча меҳмон бўлиб қолган хонадон аҳлининг кундалик турмуш тарзини фотокамера объективига муҳрладик.

Фото: Н. Абдулла (Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати)

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#пском
#қадрият

🔸Сиз дунёда неча юзлаб таом борлигини билишингиз мумкин, аммо пскомликлар нонуштага тайёрлайдиган "қурутова"ни татиб кўрмаган бўлсангиз керак.

🔸
Тоғ қурутини майдалаб, сувда қайнатиб, устига эритилган кув сариёғини қўшиб тайёрланадиган бу таомни дунёнинг энг антиқа таомлари рўйхатига киритса бўлади.

🔸
Бу эгзотик таомни бир хўплаб ҳаёлимизга шундай ташбеҳ келди: назаримизда ер юзи аҳолиси икки тоифага бўлинади: "қурутова"нинг мазасини биладиганлар ва билмайдиганлар...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ёшлар_сиёсати

"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДАГИЛАРГА МАИШИЙ ЖИҲОЗЛАР БЕРИЛДИ


🔎Ангрен шаҳрида "Ёшлар дафтари"га киритилганларга маиший жиҳозлар ажратиш орқали ўзини ўзи банд қилишга эришилаяпти.

Ангрен шаҳар ҳокими Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида барча секторлар раҳбарлари ёшлар билан учрашувда "Ёшлар дафтари" га киритилган ёшларнинг 7 нафарига эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларга ажратилган тикув машиналари, компьютер жамламалари топширилди.
Бизни кузатинг↩️ https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ижтимоий тармоқларда «Олмалиқ шаҳрида эркаклар ва қизлар ўртасида жанжал» номли видео юзасидан ИЗОҲ.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 11 февраль куни соат 21:30 да Олмалиқ шаҳар, Бирдамлик МФЙда жойлашган «Марҳамат» ресторанида содир бўлганлиги аниқланган.

Хабарга асосан шу вақтда воқеа жойига Олмалиқ ИИБ тезкор- тергов гуруҳи етиб борганлар.

Ўрганишлар давомида, жанжал иштирокчилари 6 нафар (2 нафар эркак, 4 нафар аёл)лар аниқланиб ИИБга олиб борилган.

Тиббий кўрик хулосасида уларнинг маст ҳолда бўлганликлари аниқланган.

Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларига суд-тиббий экспертизасидан ўтишлари учун йўлланма берилиб, Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа гувоҳлари ва ресторан масъуллари ишга жалб қилинган. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

@BB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
Аҳолидан бўлаётган мурожаатларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида хал қилиш имкони йўқ. Шу боис сайёр қабулда уларни бажаришнинг муддатлари ва масъуллар бўйича аниқ маълумотлар берилмоқда.

Маълумот ўрнида: Бугунги кунда Ангрен шаҳар ва шаҳар ҳудудларига кирувчи шаҳарчаларда жами 823 та кўп квартирали уй мавжуд (2 қаватли - 174 та, 3 қаватли - 106 та, 4 қаватли - 491 та, 5 қаватли - 22 та).
Ангрен шаҳри марказида – 661 та
Дукент қўрғонида - 95 та
Янгиобод қўрҳонида – 67 та
Шаҳарда жами 38 та ширкат ва
8 та бошқарув сервис компанияси фаолият юритмоқда. Ушбу уйларда 24 492 та хонадон мавжуд.

👉Манба: kommunaluzb
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7