Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан "Гўзал" МФЙда фуқароларнинг газ ҳаво чақнаши, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди ва йуриқномалар берилди, эслатмалар тарқатилди.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы обращения с отходами и улучшения экологической обстановки в регионах, а также приоритетным задачам реализации общенационального проекта "Яшил макон" в 2022 году.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд саналган «Жигаристон» маҳалласида кенг кўламли одобонлаштириш ишлари давом этаяпти. Шу билан бир қаторда фуқороларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилмоқда, одамларга қулай турмуш тарзини яратиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ штабида фуқаролар қабули доимий равишда олиб борилмоқда.

Бугун "Жигаристон" маҳалласида Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов бошчилигида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда шаҳар Халқ қабулхонаси, Давлат хизматлари маркази, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида фуқароларнинг мурожатлари кўрилди.

Шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов фуқароларнинг уй-жой, бандлик ҳамда моддий ёрдам билан боғлиқ мурожатларини тинглади.

Ҳар бир мурожат ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жигаристон
#ободлик

"Жигаристон" маҳалласида ободончилик ишларини жадал ва сифатли олиб борилиши учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.

Шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов жараённи кўздан кечирди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳи Штаб аъзолари ҳудуддаги аҳвол юзасидан маълумотлар бердилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Обод этилаётган маҳалла аҳолисига қулайлик мақсадида озиқ-овқатлар дўкони ташкил этилди.

Шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов ушбу дўкондаги шароитлар ва озиқ-овқатлар нархи билан танишди.

Олис ҳудуд аҳолиси учун бозор нархида савдо-сотиқ йўлга қўйилганидан маҳалла фаоллари мамнун.

Нархларнинг сунъий ошмаслиги юзасидан тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7