Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз сабр-тоқатли халқимизга, кечаги экстремал вазиятда ўзаро баҳамжиҳат ишлаган барча тузилмалар ходимларига, айниқса, оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирди.
#кечинма

Ҳақиқатан ҳам 25 январь куни электр энергия тизимида кутилмаганда содир бўлган техник узилиш соҳа эгаларини ҳам, одамларимизни ҳам саросимага солмади. Аксинча, барчани янада жипслаштирди.

Таҳсинга лойиқ жиҳат шундаки, халқимиз азалдан сабрлидир. Айнан халқимизга хос ана шу эзгу фазилат туфайли юзага келган муаммоларни енгиш осон кечди, десак ҳеч адашмаган бўламиз.

Ангрен шаҳрининг бағрикенг, бардошли аҳолиси ҳам асло умидсизликка тушмади. Давлатимиз қудратига, унинг ҳар қандай вазиятдаги оқилона ҳаракатига ишонди. Қувонарлиси, шундай ҳам бўлди. Вазиятдан чиқишга салоҳиятимиз ҳам, имкониятимиз ҳам етарли эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди.

Очиғи, ҳеч, иккиланмасдан айтиш жоизки, биз қудратли юртнинг бахти кулган фуқароларимиз.

Ангренликлар ҳам ушбу ввзиятдан чиқишга бир-бирига елкадош бўлган ҳолда яқиндан кўмаклашдилар ва ушбу вазиятга тўғри баҳо бера олдилар.

Шаҳарда электр энергия, газ, сув ва иссиқлик тизимида юзага келган муаммолар бартараф этилгунга қадар соҳа эгаларини чалғитмай, ҳар бир ҳолатдан ижобий хулоса чиқариб, бажарилаётган ишларнинг самарадорлигининг таъминланишида мунрсиб улуш қўшдилар.

Тўсатдан юзага келган ушбу ҳодисанинг бартараф этилишида шаҳар ҳокими бошчилигидаги тезкор штаб аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ФВБ ҳамда "Angren IES" AJ, Ангрен ШЭТК, "Иссиқлик энергияси" ДУК, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен бўлими, "Ангреншаҳаргаз" ГТБ маъмурияти ва ишчи-ходимлари туну кун тиним билмай фаолият кўрсатдилар.

Шунингдек, шаҳар аҳолисига вазият тўғрисида ҳаққоний, шаффоф ва холис ахборотларни ўз вақтида тезкорлик билан етказишда @ANGRENLIKLAR, @Angren_Narodniy_kontrol_kanal ҳамда 46 та маҳалладаги мавжуд ижтимоий тармоқ саҳифалари, "Аngren issiqlik energiyasi", " Тошкент сув таъминоти МЧЖ", "Ангреншаҳаргаз ГТБ"," Ангрен ШЭТК Диспетчерлик Ахборот хизмати" ижтимоий тармоқ маъмурларининг (администраторлари) фаолликлари эътирофга лойиқдир.

Юрт бошига келган ҳар қандай синовни сабр ва қаноат, аҳиллик ва баҳамжиҳатлик енгишини ангренликлар яхши биладилар. Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатди.

Ёнимизда юртга садоқатли юртпарварлар, эл бошига иш тушса елкадош бўла оладиган элпарварлар билан ҳамоҳанг ва ҳамнафас бўлиш бахтини теран англадим.

Очиғи, бу фаолиятим давомидаги энг ёқимли туйғулардан бири бўлди...
Гулшода ХОНЮСУП қизи (Шохонова)
https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva
🟢 ОТАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ БЎЛИШ ОТАНИ БОЛАГА АЛИМЕНТ ТЎЛАМАСЛИГИГА САБАБ БЎЛАДИМИ?

⚡️САВОЛ:
Турмуш ўртоғим оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Энди у вояга етмаган фарзандимнинг таъминоти учун алимент тўламасликка ҳаққи борми?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 81-моддасида, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди деб кўрсатилган.

❗️Бу нима дегани?
Агар ота ёки она боласига нисбатан ота ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда хам ўша ота-она болага алимент тўлаш мажбуриятидан озод қилинмайди. Яъни, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг болага суд қарорида белгиланган миқдорда алимент тўлаб бориш мажбурияти сақлаб қолинади.

@angrenhokimligi_7
#Tezkor

❗️26-январь соат-23:00

🚰 Ҳудудларнинг ичимлик суви таъминоти қайта тикланаётганлик ҳолати

"Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
Республикамиз ҳудудларида табиий газ таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 21:00 ҳолатига)

Ҳозирги пайтда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли табиий газ истеъмолчиларининг 63 фоизида ижобий натижага эришилди.

Шу билан бирга, қуйида газ босими нисбатан паст ҳудудлар рўйхати келтирилмоқда:

1. Фарғона вилоятида
— 32%;

2. Андижон вилоятида — 73%;

3. Наманган вилоятида — 77%;

4. Тошкент вилоятида — 89%;

5. Самарканд вилоятида — 6%;

6. Тошкент шаҳрида — 67%ни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳудуд истеъмолчиларининг табиий газ босимини барқарорлаштириш учун керакли ишлар олиб борилмоқда.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Информация о ситуации с газоснабжением по регионам республики (по состоянию на 21:00)

В настоящее время ведутся планомерные работы по обеспечению потребителей природным газом. В результате принятых мер, по газоснабжению у 63% потребителей достигнуты положительные результаты.

Вместе с этим, приводим список областей, где сохраняется наиболее проблемная ситуация с давлением газа:

1. По Ферганской области — у 32% потребителей давление ниже необходимого;

2. Андижанская область — 73%;

3. Наманганская область — 77%;

4. Ташкентская область — 89%;

5. Самаркандская область — 6%;

6. Город Ташкент — 67%.

В данный момент ведутся необходимые работы по достижению необходимого давления природного газа у остальных потребителей.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
#маҳаллабай
#ободонлаштириш

СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН

⚡️Ангрен шаҳрида сектор раҳбарлари ҳудудлар обрдончилигини таъминлашда ташаббус кўрсатмоқдалар.

🔎Хусусан, Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов таклиф ва ташаббуси билан "Дукент" қўрғонидаги маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, чиқиндилардан ва қовжираган ўт-ўланлардан тозалаш, ички кўча йўллари ва унинг ён-атрофини тартибга келтириш каби юмушларни бажарилди.

📌Сектор масъуллари ҳудуддаги маҳалла раислари билан биргаликда ободончилик ишларини изчил давом эттирмоқдалар.
Бизни кузатинг↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Сектор раҳбари А.Арипов бошчилигида "Дукент" қўрғонида олиб борилаётган ободончилик жараёнидан фотолавҳалар.

Бизни кузатинг↩️ https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Kichik korxona va mikrofirmalar diqqatiga!

Kichik korxona va mikrofirmalar tomonidan 2021 yil uchun 1-kb (yillik) statistika hisobotini ESTAT 4.0 (hisobot.stat.uz) axborot tizimi orqali 2022- yilning 25- fevralidan (xorijiy sarmoya ishtirokidagi korxonalar uchun 25- martdan) kechiktirmay elektron ko‘rinishda taqdim etish belgilangan. Shu munosabat bilan, 1-kb yillik hisobotini o‘z vaqtida taqdim etishingizni so‘raymiz. O‘z navbatida hisobot taqdim etish tartibini buzish ma’muriy chora ko’rilishiga sabab bo‘lishini eslatib o‘tamiz.
Angren shahar statistika bo`limi
@angrenhokimligi_7
Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.

Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк