Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари С.Анарбоев, Ш.Мирзакаримов, маҳалла раиси М.Бобораҳимовалар ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини ҳам кўздан кечирдилар. Хусусан, маҳаллада қад ростлаган янги объектда бўлдилар. Айни кунларда "Жигаристон" маҳалласида янгидан-янги бинолар қад ростлаяпти. Батамом эскирган, маънан яроқсиз ҳолга келиб қолган 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида инвестиция дастури доирасида янги қурилиш амалга оширилди. Унда 2 та бино қурилиб, 120 ўринга мўлжалланган. Янги биноларда спорт, мусиқа заллари, ошхона, тиббиёт хонаси ҳамда болажонлар учун зарур шароитлар яратилган. Ушбу янги таълим муассасаси ҳадемай жажжи болажонларни ўз бағрига чорлайди.
Мутлақо янгича ва замонавий қиёфадаги мактабгача таълим муассасасининг ички ва ташқи қисмида барча шароитлар муҳайё. Хусусан, ёрдамчи ўўжалик ишлари учун махсус хоналар, иссиқлик ва оқова тизимлари, омборхона, қозонхона , болалар ўйингоҳи ва айвончалар ўрин олган.