🔰Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ўттиз йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантаналар 42219-сонли ҳарбий қисмда давом этди. Сана муносабати билан шаҳар ҳокими в.в.б Музаффар Сулкаев ҳарбийлар ва тадбир қатнашчилари тимсолида шаҳар аҳолисига байрам табригини йўллади. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ушбу тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мустаҳкам стратегияси ва миллий армиямизнинг салоҳияти ҳамда ватанпарварлик ҳисси билан хизмат қилаётган ҳарбийлар, юрт посбонларининг масъулиятли ва шарафли хизматларини эътироф этдилар. Тадбир давомида кўп йиллар давомида садоқат ва матонат билан хизмат қилаётган ҳарбийлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлимида фидокорона меҳнат қилаётган ҳарбийларга "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ўттиз йил" эсдалик нишони, шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир шаҳар Маданият бўлими томонидан намойиш этилган концерт дастури ва ҳарбийларнинг кўргазмали спорт ўйинлари бўйича чиқишлари билан янада мазмунли ўтди. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
✍️Ангрен шаҳар ҳокимлиги, ҳарбий гарнизон, ИИБ, Миллий гвардия, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази, маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда тайёрлаган байрам дастури барчага бирдек завқ улашди. Энг муҳими, юрт посбонлари, элнинг мард ва жасур ўғлонлари, она Ватан сарҳадларини ҳимоя қилаётган садоқатли ҳарбийлар учун қувончларга бой бўлди. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати