Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#мурувват
"Президент совғаси" улашилди

📎Маълумки, айни пайтда барча жойларда бўлгани сингари, Ангрен шаҳрида ҳам уч ёшдан ўн беш ёшгача бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийлик ва ҳомийликка олинган болалар ҳамда Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда қурбон бўлганларнинг фарзандларига "Президент совғаси" тарқатилди.

🔰Бугун олис ҳудуддаги болажонлар қалбига қувонч улашилди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Нишбош", " Лашкерак" маҳаллаларига 2 та "Президент совғаси"ни ўз эгаларига топширди.

📌Ангрен шаҳрида жами 67 та совға бўлиб, 6 таси 34- мактаб-интернатига, 2 таси 9-махсус мактабига, 4 таси Мактабгача таълим , 1 таси ногиронлиги бўлган оилага қолган 54 таси умумтаълим мактабларига етказилди.
☃️Ангрен шаҳрида жами 67 нафар чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўғил-қизга Президент совғаси етказилди.
#Ангрен #мурувват #эътибор
🔰Юртимизда янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди. Барча инсонлар бир-бирларини байрам билан муборакбод этиб, ўз самимий тилакларини билдиришмоқда. Бугун Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими фаоллар залида ХТБ мудири Роҳила Абдукадирова ташаббус кўрсатди Унда шаҳар Халқ таълими бўлимининг педагоглари, ишчи-ходимларини кириб келаётган 2021 - Янги йил билан муборакбод этиб, уларга ўз самимий тилакларини билдирди ҳамда барча ходимларга байрам совғаларини улашди.
#мурувват
#эътибор
#ёшлар_масаласи

🔰Ўксик қалбларга қувонч олиб кириш орқали уларни ҳаётга қизиқишларини оширишдек азгу амал саховатпешаликнинг мезонидир.

🔰Орамизда бундай фазилат эгалари кўплаб топилади. Бугунги кунда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ўсиб келаётган ҳар бир ёш авлоднинг бугуни ва эртасининг мазмунли ўтишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

📌Ўқувчиларнинг таътил кунларида шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Р.Абдуқодировалар “Боботоғ” маҳалласида истиқомат қилувчи, уйда таълим олаётган ўқувчилар Ҳасан, Ҳусан ва Зоирбекларнинг яшаётган хонадонларига ташриф буюрдилар ва улар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Янги йил кириб келиши муносабати билан уларга телевизор туҳфа қилинди. Бундай эътибор ва кўрсатилган ғамхўрлик учун барча мамнун бўлди.

🔹Ушбу ташрифга “Боботоғ” маҳалла раиси М.Убайдуллаев ҳамроҳлик қилди.
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#2_сектор
#мурувват
Ангрен шаҳар прокурори Жаҳонгир Юсупов "маҳаллабай" ишлаш жараёнида эҳтиёжманд оилаларга мурувват кўрсатмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай
#мурувват
"Облиқ" маҳалласида истиқомат қилаётган Шуҳрат Содиқов асли касби новвойчи.

Тақдир тақозоси билан Болалар уйида тарбияланди ва ҳаётнинг қувончу ташвишларини бошдан кечирди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими томонидан унинг бугунги яшаш тарзи ўрганилганда, меҳнаткашлиги ва қийинчиликларни сабр билан енгиб келаётгани маълум бўлди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими ташаббуси билан яшаш учун уйининг қурилиши учун ҳашар уюштирди.

Ҳомийлик ёрдами билан қурилиш моллари келтирилди.
#Ангрен
#айём_туҳфаси
#мурувват

ДЕПУТАТЛАР МУРУВВАТИ
Қутлуғ айём кунларида халқимизга хос эзгу фазилатлар, миллий қадриятларимиз ўз ифодасини топди.

Қурбон ҳайити муносабати билан Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Раҳмон Давлятов, Аброр Назировлар ташаббус кўрсатдилар.

Улар ҳам депутат, ҳам тадбиркор сифатида Ангрен шаҳридаги васийликка олинган 20 нафар ўғил-қизнинг ҳолидан хабар олдилар.

Эзгуликка йўғрилган ушбу хайрли амаллар давомида ҳар бир ўқувчига эътибор қаратилиб, уларнинг қизиқишлари, таътилни қай тарзда ўтказишлари ҳам ўрганилди. Натижада Аброр Назиров 4 нафар ўғил-қизнинг “Билим зиё” ўқув марказида инглиз тили курсида ўқишлари учун, Раҳмон Давлятов 7 нафар кишига “Оппартак ором барака” соғломлаштириш масканида саломатликларини тиклашлари учун имтиёзли йўлланмаларни ҳам бердилар.
ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши раҳбари Муқаддам Нарбаева ҳамкорлик қилган ушбу хайрли тадбир давомида 20 та хонадонга кундалик учун зарур бўлган озиқ-овқат тўпламлари ҳам тарқатилди.
@angrenhokimligi_7
#мурувват

Бугун Ангрен шаҳар туризм ва спорт бӯлими, Ангрен шаҳар БӮСМ ва 2-сонли БӮСМлар ҳамкорлигида 34-сонли мактаб интернати ӯқувчилари билан учрашув ӯтказилди.

Учрашувда ӯқувчилар томонидан шеърлар айтилди. "3 декабрь - Хвлқаро ногиронлар куни" муносабати билан ногиронлиги бўлганларни қӯллаб-қувватлаш мақсадида маҳсус мактаб ӯқувчиларига ӯқув қуроллари ва эсдалик совғалари тарқатилди.
@angrenhokimligi_7
#мурувват
#замонамиз_қаҳрамонлари

3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Ангрен шаҳар Халқ қабулхонаси ташаббус кўрсатди.

Унда тадбиркор Юсуф Мирзалиев хомийлигида ногиронлиги бўлган икки нафар фуқароларнинг хонадонига қиш мавсуми учун кўмир ёқилғиси етқазиб берилди.

- Биз ушбу фуқароларимизнинг хонадонларида бўлганимизда, улар бизни кўришиб, излаб, ҳол сўраб келганимиздан, кўнгил сўрашимиздан жуда хурспнд бўлдилар, - дейди шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова. - Шунга амин бўлдикки, ўксик қалбларга энг аввало меҳр ва эътибор керак. Бугун юртимизда ногиронлиги бўлган юртдошларимиз кўрсатилаётган ғамҳўрликлар учун шукроналик билдириб, дуога қўл очмоқдалар...
@angrenhokimligi_7