Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ушбу тадбирда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Тошкент вилояти вакиллиги раҳбари Зарина Раҳимова ҳам қатнашди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳамда
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Тошкент вилояти вакиллиги ўртасида шаҳарда чет тилларини янада ривожлантириш, ёшларнинг инглиз тилини ўрганишларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳамкорлик қилишга қаратилган Меморандум имзоланди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги Тошкент вилояти вакиллиги, "Билим Зиё" ўқув маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ўз сўзида шаҳримиз ёшларининг эришаётган ютуқлари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган ўғил~қизлар сафи ортаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Тадбирда танлов ғолиблари шаҳар ҳокимининг ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрликлари, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир жараёнидан фотолавҳалар
#мурувват

АНГРЕН: ИНСОН ҚАДРИ УЧУН АКЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳамда секторлар раҳбарлари "Инсон қадри учун" хайрия акцияси доирасида ташкил этилган тадбирда қатнашдилар.

Декабрь ойининг учинчи санаси барча мамлакатларда "Халқаро ногиронлар куни" сифатида белгиланган. Мақсад имконияти чекланганларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олиниши, барча мамлакатларда ногиронлиги бўлганларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаш, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Бугунги хайрли тадбирда ана шу эзгу амаллар ўў ифодасини топди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7