Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6324-сон, 18.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:
➖ ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;
➖ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади;
➖ туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

"Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча киритилди (ЎРҚ–724-сон, 25.10.2021 й.)
🔰 Киритилган кўшимчага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.
✅ Президент белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Президент томонидан белгиланади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
📌 Маълумот ўрнида:
Штандарт – махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.
Президент белгиси – Президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги Президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади. Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар Президентда сақланади.

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–726-сон, 29.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📝 Қонун билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.
❕Унга кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 млн 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
🔘 Қонун билан шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:
🔸 БҲМнинг 150 бараваригача (40 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔸 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
🔸 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
📋 Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.
➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.
📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.
⏳ Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.
☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.
📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.
⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.
🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
➖ БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
➖ 20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
➖ 20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади
“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–6-сон, 11.11.2021 й.) қабул қилинди.
💵 Қарорга мувофиқ, давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.
☑️ Шунга кўра, маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратилади.
🛒 Ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёж аниқланиб, тегишли рўйхатга асосан тиббий ускуналар харид қилинади.
🔎 Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади.
🧾 Қарорга кўра, ҳокимликлар ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.
☑️ Қарор билан Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.