Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
#жараён
#семинар
СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

🔗Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзанд тарбияси билан шцғулланиш, ўзаро мулоқот маданиятини шакллантириш бугуннинг устувор вазифаларидир.

🔎Ангрен шаҳрида 2-сонли Ички ишлар бўлими биносида
Тошкент вилояти ИИБ психологи, катта лейтенант Элёр Ҳакимов, психолог Навбаҳор Боймурзавалар иштирокида шаҳар ИИБ пробация бўлими масъуллари билан биргаликда семинар-тренингни ташкил этилди.

🔰Унда маҳаллвлардан хотин-қизлар таклиф этилди. Семинарда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини белгиловчи жиҳатлар, кишилардаги ижобий хусусиятлар ва фазидатларининг муҳим омиллари тушунтирилди.
@angrenhokimligi_7
#семинар
📌Ангрен шаҳар ИИБ Пробация бўлими инспекторлари Шоҳимардон Латипов, Муроджон Тошпўлатов, Хайрулла Умаровлар семинарнинг юқори савияда ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор билан ёндашдилар.

⚡️Муҳими, семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига психологлар томонидан жавоблар олиш имкониятидан фойдаландилар.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Семинар жараёнидан лавҳалар
Ушбу видеолавҳани 14-мактаб ўқувчиси Отамурод Овотов тайёрлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Диққат

⚡️⚡️⚡️Ўз жамоасини тўлиқ вирусга қарши эмлаган чойхона, кафе, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчаларига 20:00 дан кейин ҳам ишлашига рухсат берилади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#расмий
#огоҳлантириш!
Корхона, ташкилот, муассаса, хўжалик
юритувчи субъектлар раҳбарларига!

“Ўзбекистон Республикасига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 19 июлдаги 78- сонли йиғилиш баёни ҳамда 0372-20 –сонли вақтинчалик СанҚ ва Млар талаблари ижросини таъминлаш мақсадида,қуйидагиларни:
1️⃣ Барча корхона, ташкилот, муассаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасалар ва бошқа жамоат жойларда тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этишни;
2️⃣ Жорий йил 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари - ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналар соат 08.00 дан 20.00гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашини;
3️⃣ Тўйхоналарда оилавий тантана, тўй маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган такдирда, 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) иштирокида санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда ўтказилишини;
4️⃣ Умумий овқатланиш объеклари - ресторан ва ошхоналарда тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 08.00 дан 23.00 гача бўлган вақтларда шуғулланишни;
5️⃣ Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг “ Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида COVID-19 короновирус инфекциясининг тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” ги қарори хамда СанҚ ва М 0239-07 “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” (3-қўшимчалари) эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига короновирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимчалар киритилганлигини инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 сентябригача, 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги аҳоли қатлами короновирус инфекциясига қарши ихтиёрий булмаган (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалари бўлган ҳоллар бундан мустасно)
- Аҳоли билан мулоқатга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектлари( Давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари сарторашхоналар ва бошқалар ...) ходимлари

- Барча турдаги савдо объектларининг ( озиқ- овқат, хўжалик моллари, кийим- кечак, дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқалар) ходимлари
- Спорт мактаблари ва спорт иншоатларининг ходимлари
- Маданий ҳамда кўнгилочар объектларининг ва дам олиш масканларининг ходимлари
- Меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ( хостеллар), отеллар, ётокхоналар ва кемпинглар ишчи- ходимлари
- Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари;
- Давлат ва нодавлат таълим муасасаларнинг ходимлари;
- Ҳарбий хизматчилар;
- Умумий овқатланиш жойлари, жумладан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш нуқталари, чойхона, тўйхона, кафе ва ресторанларнинг ходимлари, шунингдек, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар
- Барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий иштимоий объектларнинг ходимлари
- Коммунал хизмат соҳаси ходимлари
- Алоқа ва телекоммуникация объектлари ходимлари
- Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари
- Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари
6️⃣ Рўйхатда келтирилган давлат органлари хужалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлар ходимлари ( саломатлиги бўйича қарши кўрсатмаси бўлган ходимлар бундан мустасно) 2021 йил 1 сентябрига қадар эмлашнинг камида 1-дозаси билан, 2021 йил 1 октябрига қадар эмлашнинг камида 2-дозаси билан, 2021 йил 1 ноябрига қадар эмлашнинг камида 3-дозаси билан эмланмаган тақдирда, мазкур ташкилотларнинг фаолият юритиши вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирамиз ! Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Ангрен шаҳар бўлими
#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқнинг Фейсбук саҳифасида Ангрен шаҳар марказий шифохонанинг юқумли касалликлар бўлими ва беморга эътибор берилмаганлиги юзасидан тарқалган мурожаатга Юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Фурқат Иманов қуйидагича муносабат билдирди.
- Жорий йилнинг 19 июль куни 1939 йилда туғилган бемор Р.Исламов Юқумли касалликлар бўлимига ётқизилди. Унинг саломатлиги учун барча чоралар кўрилди. Унинг турмуш ўртоғи Р.Исламова 22 июль куни ўз ихтиёри билан беморни уй шароитида даволланиши учун шифохонадан олиб чиқиб кетди. Олиб чиқиб кетиши ва тиббиёт ходимларига эътирози йўқлиги тўғрисида ўз номидан тилхат ёзди. Бугунги кунда Юқумлик касалликлар бўлимида 8 нафар шифокор, 9 нафар ҳамшира ва 4 нафар кичик тиббий ва 2 нафар техник ходим фаолият юритмоқда. Беморлар даволанишлари учун шароитлар етарли.
---------------------------
На странице в социальной сети Facebook было распространено обращение о халатности и невнимательности к пациенту.
Глав врач инфекционного отделения центральной городской больницы Фуркат Иманов отреагировал на это обращение:
- Больной Р.Исламов, родившийся 1939 года. Исламов был госпитализирован 19 июля этого года в инфекционное отделение. Для его здоровья были приняты все меры предосторожности. Его супруга Р.Исламова 22 июля добровольно вывела пациента из больницы для лечения на дому. Она написала от своей имени расписку о том, что его выводят и что у него нет возражений против медицинского персонала. На сегодняшний день в инфекционном отделении работают 8 врачей, 9 медсестер и 4 младших медицинских и 2 технических работника. Условия достаточны для лечения пациентов.
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#токио_2020

🇺🇿Ватанимиз делегацияси Токио-2020 очилиш маросимида стадионга чиқиб келишди!


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#ФВБ_хабари
#anomalissiq

Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундузи ҳаво +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +45...+46 даражагача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

✍️ Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегациясининг «Tokio-2020» олимпиадаси учун байроқдори Оксана Чусовитинадан олиб, бошқа спортчиларга берилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Миллий олимпиа қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди.

Вазиятга ойдинлик киритиш учун блогер Никита Макаренко Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовга мурожаат қилди.

«Ҳеч ким Оксанани четлатгани йўқ. У очилиш маросимидан сўнг дарҳол мусобақаларга киришади. Маросимга тайёргарлик, иштирок этиш жараёнлари 6 соатга чўзилади. Бу тадбирлардаги чарчоқ унинг спорт формасига таъсир кўрсатиши табиий. Спорт мутахассислари билан маслаҳатлашиб шу қарорга келдик.

Биз Оксанани севамиз ва ҳурмат қиламиз. У бизнинг фахримиз. Шахсан ўзим ҳам унга мухлислик қиламан. Умид қиламанки, у юртимизга медаллар келтиради. Ҳозиргина у билан суҳбатлашдим. Унинг учун энг асосийси — мусобақада муносиб иштирок этиш», — деди Абдуҳакимов.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт.

Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Мисол учун, тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизимни йўлга қўйсак, камида 10 мингта шикоят камаяди.

Facebook|Instagram|Twitter