Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#бизнинг_мулоҳаза

⚡️"Навоий" кўчасининг ён-атрофи асосан кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари савдоси ҳамда касаначилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчилар томонидан банд қилинган.

⚠️Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш яхши. Лекин атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, қонун доирасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳам муҳим ва шартли омиллардан бири эканлигини унутмаслик лозим.

♻️Ушбу кўчада тадбиркорлик қилаётганлар чиқиндиларни йўл ёқасига эмас, аксинча белгиланган жойларга олиб чиқиш чораларини кўрсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди...
@angrenhokimligi_7
#Дайжест

❗️7 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ.
Қуйи Чирчиқ туманида маҳаллаларнинг қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Карантин қоидалари назорат кучайтирилди

*Зангиота. COVID-19 билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнлари

*Оҳангарон шаҳри. "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлардан видеолавҳа

*Янгийўл тумани. Ҳақиқий сабр-қалбдаги унсиз фарёдларни ташқарига чиқармай, шукр қила олишдир!

*Қибрай. Хатай провинцияси ҳокими бошчилигидаги Туркия делегецияси Қибрай туманига ташриф буюрди

*Бекобод тумани. ФВБ ФВДТ ва ФМ бошлиғи Н.Аманов иштирокида брифинг ташкил этилди

*Паркент. Жиноятчиликни олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш устувор вазифалардан бири

*Оҳангарон тумани. Очиқ мулоқотдан сўнг, муаммолар бартараф этилмоқда

*Юқори Чирчиқ. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга асбоб-ускуналар берилди

*Чирчиқ шаҳри. Чирчиқ шаҳар ёшларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш учун тизимли ишлар йўлга қўйилди

*Ангрен шаҳри. Топшириқлар уддаланди

*Янгийўл шаҳри. "Лаззат" маҳалласида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди

*Нурафшон. Шаҳарда давлат мактабгача таълим ташкилоти яна биттага кўпайди

*Пискент. "Чиллаки" ғарқ пишди

*Тошкент тумани. Натижа узоқ куттирмади

*Бўстонлиқ. Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

*Оққўрғон. "Ёшлар дафтари"да турувчиларга 29 та тикув машиналари тарқатилди

*Ўрта Чирчиқ. Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ёшлар_сиёсати

Ангрен шаҳрида "Ёшлар 1+1" лойиҳаси доирасида ёшларни тадбиркорликка ўқитишнинг 7-чи гуруҳи учун дарслар бошланди.

Бугун шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Дилфуза Эшмуратова, Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи К.Шодиевлар дарсларни ўтдилар.

Ўқув-семинар очиқ мулоқот тарзида ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
@angrenhokimligi_7
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 8 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.

7 июлда Қорақалпоғистонда, 8-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмаслик, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрайди.

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Узумчиликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари юртимизда азалдан узумчилик анъанаси бўлгани, уни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигини таъкидлади.
Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги 44 та туманда янги экспортбоп узум плантациялари ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Юртимиз узум навларининг миллий брендини яратиб, хорижда тарғиб этиш ва экспортни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития виноградарства.
Глава государства отметил, что в нашей стране традиции виноградарства имеют давнюю историю и сегодня существуют большие возможности для развития сферы.
Поставлена задача организовать новые экспортоориентированные виноградники в 44 районах Каракалпакстана и областей.
Даны поручения по созданию и продвижению за рубежом национального бренда сортов винограда, расширению экспорта.

#Mirziyoyev #videoselektor #uzumchilik #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Инфографика
"Ўзбеккўмир" АЖ тасарруфидаги "Апартак" кўмир конида қаттиқ ёқилғи қазиб олиш ҳажмларининг ортиб бориши ҳақида маълумот.
@uzbekkumir_uz
#Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби билан келишилган ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага мувофиқ 2021 йил 8 июль куни журналистлар учун “Ўзбеккўмир” АЖ “Апартак” кўмир конига медиа-тур ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан барча ОАВ вакилларини мазкур медиа-турда қатнашишга таклиф қиламиз. Журналистлар учун транспорт хизмати йўлга қўйилган.

Қўшимча маълумотлар учун: 93/ 380-72-62 (Неъмат Душаев) боғланишингиз мумкин.